Cатира
10 june 2016

Бугун Тошкент трамвайининг дафн қилинганига 40 кун бўлади…

Бугун, 10 июн – тошкентликлар учун оғир йўқотиш, энг экологик жамоат транспорти бўлган трамвай сўнгги манзилга кузатилганини яна бир бор эслашга анъанавий бир сабаб бор. Унинг дафн қилинганига 40 кун тўлади.

rasm1249«Бир нодоннинг хоҳиши билан хаммаси барбод бўлди… Манимча темир муаммоси шекилли. Вақти келиб Тошкентда яна трамвай тикланишига аминман. Энг тоза, халқчил ва хавфсиз транспорт.… дея ёзади рассом Элсевар ўзининг Eltuz.com нашрига ёзган ўзининг янги карикатураси изоҳида.

Бундан 5 йил олдин Тошкент шаҳар хокимлиги Чехиядан 20 та трамвайни донасига бир миллион АҚШ доллари тўлаб сотиб олган эди. Eltuz мухбирига маълум бўлишича Тошкент ҳокимияти 250 минг АҚШ доллари турадиган трамвай учун тўрт марта катта нарх тўлаган. 2012 йили Тошкент хокимияти 20 трамвай учун 19 млн 800 минг доллар ҳаржлаган.

Тошкентда 22 апрелдан трамвайлар ҳаракати тўхтатилган. Марказий деполарнинг ўрни ҳам сотилмокда. Eltuz.com даги мавжуд ҳужжатга кура,rasm1214

Ҳокимиятдагилар учун ширин калима бўлган “Откат” трамвай олди соттисида ўзининг самарасини кўрсатгани айтилади.

«Ўғрилар доимо жиноят изини яширишга уринишади. Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳам трамвайларни йўқ қилиб ўғирликни бекитишни режа қилган» деган эди ўшанда ўз блогида Eltuz.comнинг яна бир таниқли рассоми Туз.

Алвидо Трамвай. Собиқ йўловчиларинг бугун сени эслаб ифторда қанча ош еса ҳам ўрнингни тўлдириб бўлмайди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 june 2025
Элтуз нашрига Ўзбекистон ДХХ Контрразведка бошқармасининг узоқ йиллик тажрибага эга бўлган зобити мурожаат қилди. Масала Республика мудофаа тизимига яна ...
2 february 2019
Олдинроқ ўзбек ва тожик тилларининг конвергент ривожланиши ҳақида пост ёзгандим. Унда бу икки тил тарихан бир-бирига қандай таъсир кўрсатгани ...
4 august 2018
Навоий театрининг японлаштирилиши, аслида хиёбонларнинг чопиб йўқ қилиниши, деворий санъат асарларини ўчириб, устига фотообой қоплаш, тарихий ёдгорликлар ўрни, шакли ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...