Cатира
3 august 2016

Пирамидага йўл

«Аҳмадбой Чиназский» ники остида фейсбукда микроблог очган шахснинг таъкидлашича, катта молиявий фирибгарликда Аҳмадбой иккинчи даражали шахсдир.

«3-4 йил аввал бу фирибгарлик чинозлик Аҳмадбой шотир ёрдамида бошланди. Унгача Аҳмадбой шотир товуқфурушлик, ҳайвонот боғига баъзида ўлган ҳайвонлар гўштини топшириш билан шуғулланган», дея ёзади у сўнгги блогларидан бирида.

Муаллифнинг фикрича, молиявий пирамида пойдеворини қўйиш учун анча маблағ керак ва Ўзбекистондаги реал ҳолатдан келиб чиқиб қонуний тадбиркорлик йўли билан бунга эришиш мумкин эмас.
У фирибгарликнинг бешта аломатини санайди:

  1. Юқори даромаднинг таклиф этилиши;
  2. Юридик асосга эга бўлган бирорта ҳужжатнинг йўқлиги;
  3. Мижоз келтирганларга моддий рағбатлантириш мавжудлиги (сизни олиб бориб таништираётганлар 10% гача мукофот оляпти, бундан хабарингиз бўлмаслиги мумкин);
  4. Ўзини реклама қилишда ижобий образ ясаш ҳаракатлари);
  5. Ҳаттоки унинг ўзи бу фирибгарликни тан олиб, «менга бирор гап бўлса, пулларингни яқинларимдан талаб қилманглар», дейиши.

Бунинг ортидан муаллиф айни пирамиданинг «Нуриддинбой», «Тўхтасин», «Алиш», «Ҳасан-Ҳусан», «Расул», «55», «Мурод», «Қўчқор» каби бошқа ўнлаб «сирли бизнес соҳиблари» номларини келтиради ва уларнинг ҳукумат измидаги қўғирчоқлар эканига шаъма қилади.

Ҳукуматнинг бу шотирларини эса у «дўзах элчилари», деб атайди.

«Ўйлаб кўринг, 2-3 йилдан буён, очиқдан-очиқ, кенг кўламда, тадбиркорлик субъектларига оид барча қонун-қоидаларни бузган ҳолда ким фаолият юрита олади?» дея савол билан юзланади муаллиф.

Унинг сўзларига кўра, «минглаб содда ва гўл одамни алдаб хонавайрон қилган, гадога айлантирган» бизнес тепасида ҳукумат ва унинг олий амалдорлари турибди.

«Бунга жавобгар ҳукуматдир. Амалдорлар бу фирибгарлик оқибатларига шахсан жавоб бериши керак. Халқ, кўзингни оч! Бир лаҳзада ҳамма нарсангдан ажраласан! Иш пишгандан кейин ДОДингни ҳеч ким эшитмайди», дея ёзади «Аҳмадбой Чиназский» ники ортидаги ФБ юзери.

Ўзининг янги суратини eltuz.comга йўллаган рассом Адолат ҳам ҳукумат томонидан қўйилган йўл кўрсаткичига урғу қаратади.

«Одамларни пирамида деган жарликка етакловчи йўлни ҳукуматнинг ўзи кўрсатмадими?» деган савол билан юзланади у.

Рассом Адолат
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 september 2018
«2006 йилга қадар «Косон» зонасининг ташқи штаби томи устидаги солдат ва снай­перлар ярим йил тўхтовсиз “террорчилар”ни кутиб яшашди. Улар ...
7 december 2016
Жаҳон ҳамжамияти, ўзбек фуқаролик жамияти фаоллари ва ЕҲҲТ кузатувчилари сайловларнинг бу сафар ҳам эскича ўтганини эътироф қилди, гарчи ўзбек ...
7 february 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 41-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) «Ғафур Ғулом» нашриётидаги ...
3 january 2025
– Мана хафта зувв этиб айланиб,  янги йилда яна сиз билан юзма юзман. МС: Ина амдолли тозо йиллода гўришмак ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...