Cатира
10 september 2016

Конституцион ҳокимият Шавкатнинг шахсий ҳожатхонасига айланди

Ўзбекистонда Ислом Каримов ўлимидан сўнг ҳокимиятнинг Бош вазир томонидан қўпол тарзда узурпация қилиниши кузатилмоқда.

Ўз муштумзўрлиги билан танилган Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг қонунга хилоф тарзда президентлик курсисисига ўтириши ўзбек очиқ жамияти томонидан ижтимоий тармоқда жиддий қораланмоқда.

Айни ҳолатни eltuz.comнинг сатира рукнида акс эттирган рассом Туз таъбири билан Мирзиёев, Конституцион ҳокимиятни ўз шахсий хожатхонасига айлантирди.

Ўзбекистон Конституциясига кўра, ҳокимият тизимлари Ижро ҳокимияти, Президентлик ҳокимияти ва адлия тизими расмиятчилик юзасидан бўлсада, бир биридан ажратилгандир.

Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият идоралари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Шу маънода Бош вазир ўлароқ ижро ҳокимияти тепасида турган Шавкат Мирзиёев, қонунчилик ҳокимияти ва сенат ваколатини четга суриб, президантлик ваколатини қўлга киритиши билан Ўзбекистонда ҳокимият мувозанатини издан чиқаришга сабабчи бўлди.

Конституцион Суд эса бу ҳолга сукут аломати ризо деган маънода индамай қараб турибди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 february 2021
Мени машғул қилган ғояга аввал ўзимни ишонтиришим керак эди. Майли, дўстлар ишонмасин, майли, ақраболар, яқинлар, ҳатто халқ ишонмасин, аммо ...
2 march 2024
Термиз шаҳрида уйлари бузилиб, ўрнига янги кўп қаватли уйлардан янги уй ваъда қилинган 200 нафарга яқин фуқаро уч йилдан ...
31 march 2018
Рассом Кирпи Eltuz.com
3 april 2025
Берлинда собиқ сенатор коррупция учун шартли жазога ҳукм қилинди Берлин, 2025 йил – Германия пойтахтидаги суд Берлиндаги соғлиқни сақлаш ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...