Cатира
7 november 2016

«Уйингиздаги сичқон учун ҳам ҳужжат кўрсатинг!»

Вазирлар махкамасининг 7 октябр қарорига асосан Тошкентда кўплаб уй эгалари ва ижарада турувчилар текширилаётгани билдирилмоқда.

Ўзбекистоннинг расмий ЎзА агентлиги хабарига кўра, Ички ишлар вазирлиги номига уч ярим мингдан кўпроқ мурожаатнинг 40 фоизи прописка, фуқаролик, паспорт масалаларига тааллуқлидир.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ички ишлар бўлимлари, корхона, ташкилот ва муассасалар вакилларидан иборат 10-15 кишилик махсус гуруҳлар уйма-уй юриб паспорт режимини текшириш, бўш турган уйларни аниқлаш, уй-жойни ижарага бериш тартибига риоя қилиниши каби масалалар юзасидан кенг қамровли текширувлар ўтказилмокда.

Махкама карорига кўра ўтказилаётган, прописка ёки уйингизга келган меҳмон шахси ва хужжатларини аниқлаш юзасидан текширувлар абсурд ва баъзан мутлақо нохуш якун топиши мумкинлигига ишора қиларкан, eltuz.comга карикатура жўнатган рассом Адолат Ўзбекистонда «қўлга тушган сичқон» ўрнида ҳар бир айбсиз ватандош бўлиши мумкинлигига ишора килади.

Рассом Адолат
Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 december 2022
(Nullum crimen, nulla poena sine lege) Давлатнинг куч ишлатар тизимлари қаршисида шахснинг қадр қадр-қимматини муҳофаза қилишнинг энг муҳим воситаси ...
30 april 2019
Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг манзил колонияси жиноят қидирув бўлими катта тезкор ...
8 october 2025
2025 йил 14 августда “Микрокредитбанк” АТБ томонидан қабул қилинган ҳужжат асосида 1 миллиард сўм маблағ ходимлардан ундирилган. Расмийлаштирилган фармойишда ...
15 september 2017
Сўзсиз сурат. Рассом Туз Eltuz.com
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...