Cатира
7 december 2016

«Бахтли болалик учун» Шавкат акадан миннатдор бўлиш керакми?

Жаҳон ҳамжамияти, ўзбек фуқаролик жамияти фаоллари ва ЕҲҲТ кузатувчилари сайловларнинг бу сафар ҳам эскича ўтганини эътироф қилди, гарчи ўзбек расмий матбуоти ва ҳукумати бунинг аксини исботлашга уринмоқда.

Шу маънода «Бахтли болалик учун…» деган шиор, болалар бу йил пахта далаларида мажбурий меҳнатга жалб қилинмаса керак деган яна бир заиф умид уйғотади.

Лекин бу «ютуқ» ҳам каримов даврига оид. Тўғрироғи, халқаро ҳамжамият саъй ҳаракатлари билан 2012 йили болаларни пахта теримига жалб қилмаслик ҳақида сиёсий қарорга келинганди.

Бироқ, айнан бу йил – аллақачон муваққат президент Шавкат Мирзиёев даврида пахта далаларида тағин болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатлари қайд этилди. Айнан у ишлаб чиққан «Ойболта» дастури асосида катталар мажбурий меҳнати кучайтирилди.

Келгуси теримга яна бир қовун пишиғи бор, лекин муаммолар ҳақида ота-оналар бугун ўйлашлари лозим, аксинча бу ҳақдаги барча шиорлар жамиятнинг аччиқ заҳархандасини уйғотади холос.

Рассом Адолат
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 december 2023
21 декабрь куни Ўзбекистон ва Россия муносабатларининг 32 йиллик тарихида илк бор рус элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди ...
31 october 2016
6 октябр куни, роппа роса 23 йилу 4 ой қамоқда бўлиб барча жазо муддатларини ўтаган Самандар Қўқоновга, эртасигаёқ суд ...
14 july 2016
«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази яна ўз сўрови ва унинг натижалари билан кўпчиликнинг эътиборини тортди. Бу галги сўровни ...
3 april 2024
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди судяси Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик), 28, 211-(пора бериш) моддаларининг тегишли қисми ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...