Cатира
21 february 2017

Банк одамларга чопар, одамлар банкдан қочар

Бугун Ўзбекистонда барча банклар «халқ манфаати»ни ўйлаб қолган. Уларнинг вакиллари уйма-уй юриб, одамларга кредит тарқатиш билан овора.

Янги президентнинг ур тўқмоғи зарбига учрашдан қўрқиб қолган банклар одамларни тадбиркорликка жалб қилиш борасидаги маълумотларни керак бўлса рекламанусха қилиб, у газет қолиб бунисига, буниси қолиб унисига чоп эттириб ётибди.

«Моҳият» газетаси (16.02) ҳам «Микрокредитбанк»нинг «ҳар бир оилани тадбиркор қилиш»га қаратилган фаолияти хусусида мақола эълон қилди.

Маълум бўлишича, «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш» дастури доирасида мазкур банкка 428 та аҳоли пунктида 700 мингдан ортиқ хонадон эгаларини тадбиркорликка тортиш мажбурияти юкланган.

«Бугунги кунга қадар банк ходимлари 305 мингта хонадон эгалари билан суҳбат ўтказди. Уларнинг 39,5 мингтаси тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирди», дейилади мақолада.

Лекин «курк товуқ гўнг сочади, ўз кетини ўзи очади» деганларидек, бу борада қилган ишларини мақташ баробарида улар аслида одамлар кредит олишга шошилмаётганини кўрсатиб қўймоқда. Зеро, тадбиркорликни исташ бошқа, иш бошлаш бошқа.

Газетада ёзилишича, кредит таклиф этилган юз минглаб одамдан бор-йўғи 5876 таси имтиёзли кредит олибди. Уларга 43,4 миллиард сўм ажратилибди.

Аслида молия тизими тўғри йўлга қўйилган давлатда банкка одамларнинг ўзи кредит сўраб келади. Бунинг учун уйма-уй юриб, уларга кредит таклиф этиш шарт эмас.

Одамлар тадбиркорлик қилиши учун, аввало, шароит яратилиши керак. Уларни ноҳақ айблашга, амалдорларнинг уларнинг нонига шерик бўлишига чек қўйиш, ишига аралашмаслик, эркин фаолият юритишига йўл қўйиб бериш лозим.

Бугунги ҳаракатлар эса одамларни тадбиркор бўлишга мажбурлашга ўхшаб кетади. Бундай мажбурийлик эса кутилган натижани бермаслиги бошданоқ аниқ!

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 january 2026
Муҳаммад Солиҳ RFЕ/RL нинг Рус хизмати «Свобода» радиосига берган интервюмдан парча: «Каримов бошқаруви чуқур социaл ва иқтисодий проблемаларни ҳал ...
27 april 2017
Нотаниш аёлларнинг уйига бостириб келиб жанжал кўтариши ортидан Президент порталига мурожаат этган хоразмлик Шукуржон Мадраҳимова 27 апрел куни Вилоят ...
17 november 2021
15 ноябрь куни 76 ёшли Рустам Иноятов ҳукуматдаги лавозимидан бўшатилди. МХХнинг (ҳозирги ДХХ) собиқ раиси Иноятов Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...