Cатира
3 april 2017

Кимнинг дўсти бўласан?

Россия миллионлаб ўзбек муҳожирларининг иккинчи уйига айланди.

Улар йиллар давомида шу мамлакатда ишлашмоқда ва яшашмоқда.

Ижтимоий тармоқдаги баҳсларга кўз югуртираркан, россия пропагандаси аллақачон ўз қора ишини қилганига амин бўлиш мумкин.

Юртдошларимиз, муҳожирликда кўпроқ ўзлари ксенофобия қурбонлари бўлишларига қарамай, россия шарҳловчиларининг аксилмигрант шиорларини такрорлашади.

Ғарб мамлакатларига сафар қилиш ва уларнинг турмуш тарзини таққослаш имкониятларига эга бўлмай туриб, улар Россия медиаси яратган бузуқ таассуротга кўникишган.

Улар, «Европани гейлар ва муҳожирлар», Украинани эса – фашистлар эгаллаганига ишонишади.

Улар Меркелни сўкиш, Путинни эса мақташдан нарига ўтишмайди. Уларнинг ўз мамлакатлари матбуоти эса бундан ҳам ёлғончироқ ва муқобил аҳамият касб этолмайди.

Рассом Туз рус пропагандаси таъсирига тушган ўзбек муҳожири қиёфасини чизади.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 november 2018
Бу йилги пахта мавсумида Фарғона водийсида ЗАГСдан ўтмоқчи бўлган ёш келин-куёвлардан пахта териб бериш талаб қилинмоқда. Данғаралик ёш келин-куёвлардан ...
22 may 2024
«Ўзсувтаъминот» бошқарув раисининг ўринбосари Садиллаев Шоҳрухали Шарофович Тошкент вилоятидаги қурувчи ташкилотлар билан мажлис ўтказмоқда. Унинг кўп ва хўб қўллаётган ...
4 march 2016
Ўтган февраль ойида ҳам Ўзбекистон телеканаллари “эски ашулалари”ни баралла куйлашдан чарчамади. Яъни телеканалларнинг бош мавзулари яна ўша “маънавиятни юксалтириш”, ...
9 november 2018
Инсон бахтли бўлиши учун нима қилиши керак? Севган ёрини топиши керак дерсиз? Лекин Фарғона вилояти раҳбарлари бундай деб ўйламайди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...