Cатира
23 june 2017

Тошкентда турк банкаси очилади

Шу ойда Турк давлат банки Ziraat bankasi Тошкентда ўз филиалини очиши кутилмоқда. Бу ҳақда 20 июн куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Савдо саноат палатаси қурултойида билдирди.

Бироқ мамлакатда сармоялар ҳимояси йўқлиги боис, Ўзбекистонда ҳорижий бизнес истиқболи қандай бўлиши мумкин?

Масалан, 2012 йили Ўзбекистон кучишлатар тизимлари турк бизнесменларини овлай бошлади. Уларни қамашди, бизнесларини тортиб олишди, тавон тўлашга рози бўлмагунларига қадар қийнашди.

Тошкент савдо маркази «Туркуаз»нинг собиқ эгаси Воҳид Гунеш иши бунга мисол. Уни иқтисодий жиноятлар, солиқ тўламаганлик ва тақиқланган исломий ҳаракатга алоқадорликда (бу айбловларни у инкор этади) айбланди.

Бизнесмен „Ҳалқаро Амнистия“ ташкилотига берган интервьюсида, 2012 йили уни 10 ой давомида махфий қамоқхоналардан бирида сақлашгани, бу ерда уни ёлғон иқрорга имзо қўймагунига қадар қийнашгани ҳақида билдирган. Кейин уни тағин қийнашган, юқори мартабали МХХ ходимлари уни озод қилиш эвазига, Гунешнинг оиласидан бир неча миллион доллар товлашга қарор қилишган.

У адвокат сўраганида, унга:

«Воҳид Гунеш, ўзингни қўлга ол. МХХнинг бутун тарихи давомида, бу ерга тушган бирор одам айбсиз деб эътироф этилмаган ва озодликка чиқарилмаган. Бу ерга тушган ҳар бир одам айбдор ва уларнинг ҳаммаси айбини бўйнига олиши шарт.»

Воҳид Гунеш қамоқхонадаги ноинсоний шароит, руҳий қўрқитиш, калтаклаш ва сексуал таҳқир ҳолатлари ҳақида ёзади.

«Сиз энди ортиқ одам эмассиз. У ерда сизга рақам беришади. Сизнинг исмингиз у ерда ҳеч нарсани англатмайди. Масалан менинг рақамим 79 бўлган. Мен энди Воҳид Гунеш эмасдим, 79 эдим. Сиз одаммас, шунчаки бир рақам бўлиб қоласиз.”

Гунеш Ўзбекистонда сўнгги ипигача таланган ягона ҳорижий бизнесмен эмас.

Ўшандан бери нима ўзгарди? Мамлакатга янги президент келди, бироқ, бизнесменларни синдираётган, уларнинг мулкларини тортиб олаётган тизилма илгаригидек мавжуд.

Воҳид Гунешни қийнаган одамлар эса, шу тизилмада ишлашда давом этаётган бўлишса керак.

Айни вазият фонида Ўзбекистонда «Зироат банкаси»нинг очилиши Рассом Туз карикатурасига мавзу бўлди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 september 2016
Ўзбекистон мусулмонлар идораси тошириғи билан республиканинг барча масжидларида Тошкент вақти билан 13 дан 20 дақиқа ўтганида Ислом Каримовнинг жанозаси ...
15 may 2023
«Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 15 май сонидан лавҳа «Ислом Каримов ‘Озодлик’ радиоси ва ‘Америка овози’ вакиллари билан учрашди» ...
10 august 2018
Озодлик радиосининг мақоласига жавобан, 20 февраль куни “Murad Building” ширкати раҳбари, 35 ёшли Мурод Назаров ўзининг фейсбукдаги саҳифасида баёнот ...
23 december 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Кўча совуқ аммо қалбингиз олов. Мегабайт қизғанмай ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...