Cатира
11 july 2017

«Ура! Коллежлар ёпилади, 10-синфга қайтамиз…»

Президент Мирзиёевнинг мактабларни 11 йиллик тизимга қайтариш, бунинг учун коллежларни ёпиш таклифи Ўзбекистондаги кўпчилик томонидан олқишланмоқда.

18 июн куни Халқ таълими вазирлиги ўтказган сўровнома натижаларига ишонадиган бўлсак, 83 фоиз 9-синф битирувчилари ва ота оналар бу таклифни қўллаб қувватлаган.

Мактаб директорлари иштирокида 17 июн куни Тошкентда ўтган мажлисда Бош вазир Абдулла Арипов 2017 йилдан бошлаб Тошкентнинг ҳар бир туманида тўрттадан 10 ва 11 синфлар очилишини айтди.

11-йиллик мактабларга ўтиш тарафдори бўлган аксарият ота-оналар коллежлардаги ўқишнинг сифатсизлигидан норози эканликларини билдиришади.

Бироқ, янги мактаблар ўқитувчиларнинг ойликлари ва шароитларини сақлаган ҳолда, таълим даражасини яхшилашга ёрдам берадими?

Бу ҳақда kun.uz нашрида мақола чоп этган Турсунали Акбаров, 11 йиллик тизимга ўтишда талай муаммолар борлигини айтади.

Квоталарнинг камлиги боис, ҳар йили бор йўғи 10 % ёшлар Олий ўқув юртларига қабул қилиниши мумкин. Ҳар йили мактабни битирадиган 90 фоиз ёшлар энди қаерга боради? Касб ҳунарсиз ва олий маълумотсиз ким уларни ишга олади?

Лондонда яшаётган таҳлилчи Алишер Илҳомов, бу – юрт иқтисодиётини ўрта даражали (олий таълим олишлари шарт бўлмаган) мутахассислар билан таъминлаш бўйича Каримов режаларининг мутлақ барбод бўлганини англатади, дея ҳисоблайди.

«Реал иқтисодиёт талаби бўлмаса, бу мутахассисларнинг нима кераги бор… Ўрта таълим тизимидан воз кечиш қарори, четдан қараганда, иқтисодиётнинг чўкиб қолганидан далолатдир.

Ғарбда ва умуман илгари Советлар даврида, униси ҳам, буниси ҳам – истасанг мактабда ўқишни давом эттириш ва ўрта махсус таълим олиш таклиф этилган. Айни тизим – аpprentice замирида Германия иқтисодиётидаги ютуқлар сири яширинганки, бу тажрибани бошқа давлатлар ҳам қўлламоқда.

Бироқ фақат Ўзбекистон бундан мустасно“.

Рассом Туз
Eltuz.com

  • P.S: Мақола эълон қилингач, 10-11-синфлар очилиши муносабати билан Тошкентда 26 та касб ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ёпилиши маълум бўлди. Uznews.uz cайти пойтахтда ёпилиши керак бўлган ўқув муассасалари рўйҳатини эълон қилди.
Тағин ўқинг
17 january 2019
Журналист Каримберди Тўрамурод ўзининг фейсбукдаги саҳифасида Самарқанддаги 64-махсус мактаб-интернат директори Шуҳрат Садинов аслида шантаж ва туҳмат қурбони бўлгани, унинг ...
19 may 2020
Лейтенант чиқиб, «Бу ерда тўпланишиб туришма, тез кетиш», деб милисахона эшигини ëпди. Ҳаëтилланинг олди айнагига стикер ëпиштирилган  «Дамаси»га Абсаттор ...
23 december 2025
Фарғона шаҳрининг, Шакарқишлоқ маҳалласида 29 ноябрь куни соат тонги 04:00 ларда 2003 йилда туғилган фуқаро М.Ғ. ва 2004 йилда ...
15 april 2020
Ҳаво бугун ҳам бузуқ. Кечаси яна ёмғир ёғди. Туни билан безовта ухладим. Нам ҳавога оёғим оғриди. Кўрган тушларим эса ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...