Cатира
12 september 2017

„Мен кўнгилли равишда пахтага кетаман“

2017 йилги пахта мавсуми кенг миқёсдаги давлат муассасалари ходимларидан «кўнгилли равишда пахта теримида қатнашиш» тилхатини ёздириб олиш талаби билан фарқланади.

Ўзбекистон вилоятларидаги бир қанча ходимларнинг сўзларига кўра, пахта теримига жўнаш арафасида, улардан «кўнгилли тарзда пахта теримига чиқаётганини тасдиқловчи тилхат» ёзиб беришни талаб қилишган.

Айрим ҳолатларда, муассаса ходимларининг йиғилишларида, гўёки улар пахта терими мавсумида иштирок этиш ташаббуси билан чиқишгани, пахтани ёмғирли кунларга қолдирмасдан териб олишда давлатга ёрдам бериш истаги ҳақидаги коллектив қарори қабул қилинади.

Шу муносабат билан савол туғилади: Кўнгилли ходим учун бу каби тилхатни ёзишнинг нима кераги бор? Бу кимга ва нима учун керак?

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 december 2020
Ўзбекистоннинг барча вилоятларида МФЙ амалдорлари тарози кўтариб, одамлар вазнини ўлчаб юрибди. Ҳаддан ошиқ семизлар эса махсус дафтарга хатланмоқда. Келажакда ...
28 march 2016
Наврўз мавзусини давом эттирган «Адолат» газетаси бу байрам эскилик сарқити, диний маросим сифатида тақиқланган, ҳатто коммунист амалдорлар қишлоқма-қишлоқ юриб, ...
4 november 2025
Кузда кетиб кузда қайтдим совет армияси сафидан. Бизни армия сафига олий ўқув юртларининг кундузги бўлимидан чақиришганди. Бу эса ноодатий ...
17 may 2017
Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳри ва туманида 15 май куни юзлаб беморлар заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ëтқизилган. Озодлик радиоси маълумотига ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...