Cатира
27 december 2017

Мирзиëев йирик каламушлар қолиб митти сичқонлар билан жанг қилмоқда

Президент Мирзиёевнинг Олий Мажлисдаги танқидидан сўнг Молия вазирлигидаги 500 дан зиёд ходим бўшатилди.

«Молия тизимининг номига доғ тушираётган “каламушлар”ни ҳайдаш юзасидан ҳудудий раҳбарларга қатъий топшириқлар берилган», дея билдирди 27 декабрь куни ЎзА.

Бироқ Мирзиёев ҳақиқий йирик каламушларни ҳамон кўрмасликка олмоқда. Масалан, МХХ раиси Рустам Иноятов ва унинг оиласи айни шундай «каламушлар» тоифасидан экани яқинда ошкор бўлди.

18 декабрь куни Open Source Investigations (OSI) суриштирув гуруҳи Иноятов оиласининг бутун дунё бўйлаб мулк ва ширкатларга эгалик қилаётгани ҳақида далиллар борлигини ёзди.

Суриштирув гуруҳи Венадаги Иноятовларга тегишли 2,5 миллион евро турадиган қаср ҳақида ёзди. Лекин ОSI бу ҳали хамир учидан патир эканини билдирмоқда.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 may 2016
Ўтган ҳафта бошида Eltuz.com Ўзбекистонда энг олий ҳукумат изни билан ягона монополист переференцияси берилган «General motors» ширкати устамалари бўйича ...
26 august 2025
25 яшар Ҳошимова Севарахон Абдулмўсо қизи ота-онасини кўргани Қувага келди. Севара ота-энасининг дийдорига тўйиб, бўкиб арақ ичиб ухлаб қолди.  ...
9 october 2025
Ҳодиса жорий йил 3 октябрь куни соат 19:00 ларда Бандихон тумани “Гулбоғ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобил йўлида содир бўлган. ...
13 december 2016
2006 йилнинг апрелида уни ҳибсга олишган пайти Аъзам Фармонов 27 ёшда эди, бугун у 38 ёшга тўлди. Янги президентнинг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...