Cатира
31 january 2018

МХХнинг собиқ раиси Иноятов президент маслаҳатчиси бўлди

МХХнинг собиқ раиси Рустам Иноятов президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган.

Ўзбекистон президентининг МХХ ва прокуратура ходимлари иштирокида 31 январь куни ўтказган селектор йиғилишида Иноятов ишдан бўшатилган, унинг ўрнига шу вақтгача Бош прокурор бўлган Ихтиёр Абдуллаев тайинланган эди.

1995 йилнинг 26 июнидан бери Ўзбекистон МХХ раиси лавозимини эгаллаб келган 74 ёшли Рустам Иноятовнинг мавқеи Каримов ўртадан кетиши билан заифлашгани ҳақида «Элтуз» 2016 йилда ëзган эди.

2016 йил 27 августигача, яъни Каримовнинг миясига қон қуюлгунига қадар, Ўзбекистоннинг сўнгги 25 йили давомидаги мутлақ раҳбари Ислом Каримовгагина бўйсуниб келган МХХ идораси ва унинг раиси қўлида асосий бошқарув ричаги қолгани, «Элтуз» суҳбатлашган мулозимларга кўра, Мирзиëев хавотирига сабаб бўлган.

Ҳозирда ишдан олинган Рустам Иноятов нафақат КГБ/МХХ, балки мустақил Ўзбекистон ҳокимият тизимлари тарихида ўз курсисида энг узоқ ўтирган амалдор сифатида тарихда қолди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 february 2018
Каламушлар кема чўкаётгани учун эмас, балки уларга қарши курашишга бел боғлагани учун қочиш ҳаракатига тушиб қолди. Бир неча кун ...
18 october 2015
Шохрух Алибоев, 2013 йилнинг 27 июнида ота онасидан ажратилиб болалар уйига топширилган эди. +видео
29 october 2020
Қўшни мамлакатларда бўладиган инқилобларни хушламайдиган Ўзбекистон 2010 йил апрелда Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев ҳокимиятдан четлатилишини ҳам совуқ қабул қилганди.  ...
6 october 2023
Мана азизлар яна сизлар билан юзма юзман. Сизларга яхши гап айтгим келади. Ëмон гап айтиб кимнидир кўнглига озор берганимдан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...