Cатира
12 march 2018

Ўзбек-тожик чегарасининг очилиши Ҳожибойнинг орзуси эди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи ортидан икки давлат ўртасидаги ёпиқ чегаралар очилди ва икки мамлакат ватандошлари учун 30 кунлик визасиз кириш-чиқиш тартибини жорий этиш ҳақидаги битимга эришилди.

Расмий хабарларга кўра, шунингдек, икки ҳукумат ўртасида 2019 йил охиригача чегараларни миналардан тозалашга келишилган.

Ўтган асрнинг 90-йиллари охиридан буён ўзбек ҳукумати Тожикистондаги ватандошлар уруши баҳона мамлакатлар ўртасидаги чегараларни миналаштириб келади.

Тожикистон матбуотига кўра, 1999 йилдан буён миналардан 76 нафар одам ҳалок бўлган. Миналардан Ўзбекистон ватандошлари ҳам ҳалок бўлгани айтилади, бироқ бу ҳақда расмий статистика ҳозиргача очиқланмаган.

Икки қўшни мамлакат ўртасидаги чегараларнинг очилишини рассом Кирпи машҳур ўзбек қизиқчиси, Тожикистоннинг Ленинобод вилоятида туғилган марҳум Ҳожибой Тожибоев орзуси тарзида акс эттиради.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 march 2019
Ўзбекистонлик шоир, 56 яшар Маҳмуд Ражаб 26 март куни эрталаб 8.30 ларда Гуржистоннинг Тифлис шаҳридан қайтаётганида Тошкент аэропортида ўзбек ...
18 march 2016
Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон янги туғилган чақалоқларни «тожикларнинг миллий маданиятига бегона» туркий сўзлар билан исм қўйишни тақиқлайдиган қонунни имзолади ...
14 june 2023
“Хоразм йўл қурилиш” МЧЖда бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи шахс Хива туманидаги оилавий корхонага тегишли 8500 квадрат метр ер майдонига ...
20 july 2024
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди 19 июль куни жиноят оламида “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев ва ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...