Cатира
9 april 2018

Президент келишига девор бўямаган фаол жазоланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг келишига йўл четидаги уйи деворини сариққа бўямагани учун сирдарёлик ҳуқуқ фаоли Исроил Ризаев уч миллион сўм жаримага тортилди.

«Эзгулик» жамияти фаоли Исроил Ризаевнинг «Озодлик» радиосига билдиришича, уйи деворини бўяшдан бош тортгач, туман милиция бўлими бошлиғи Элёр Абдуллаев Мажбурий ижро бюроси ходимларини чақиртирган. Кейин эса «электр ҳақини тўламаган», деган баҳона билан жарима солинган.

Милиция бошлиғи хунук кўриняпти, дея Ризаев яшайдиган уйнинг дарвозасини ҳам қўпортирган.

Бироқ кейинчалик маълум бўлишича, президент Мирзиёевнинг Сирдарёга 4 апрель куни кутилган ташрифи номаълум кунга қолдирилган.

Бундан сал аввал «Элтуз» президентнинг Самарқандга ташрифи олдидан йўл чеккаларига сохта иссиқхоналар қурилгани ҳақида мақола чоп қилган эди.

Президент ёки бош вазир келиши арафасида бу каби кўзбўямачиликлар қилиниши Ўзбекистоннинг олдинги президенти Каримов давридан буён кенг урчиган.

Масалан, «Элтуз» нашри 2015 йилнинг октябрида одамлар тўп-тўп бўлиб ПВА елим билан чаноқларга пахта ёпиштириб чиқишаётгани ҳақида ёзган эди.

Президент кортежи ўтадиган йўл четидаги хонадон фасадларини бўяш, кўчаларга арчалар келтириб ўтқазиш, қуриб қолса, уларни бўяш урф бўлган эди.

Шунингдек, Каримов даврида президент ўтадиган кўчага қараган уй деворлари ва томлари яшилга ёки Ўзбекистон байроғидаги рангларга бўялиши ёзилмаган қоидага киритилганди.

Рассом Кирпи ўзбек амалдорлари зеҳниятидаги ўзгармас одатни ўз ҳажвий расмида акс эттиради.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 march 2018
Рассом Кирпи Eltuz.com
14 june 2016
ШҲТ саммити яқинлашган сайин ўзбек ҳукуматининг ҳўжакўрсин тадбирлари кўлами ортмоқда. Расмийлар ўз ҳаракатларини Вазирлар маҳкамасининг “Тошкент шаҳри магистрал кўчаларини ...
30 september 2025
2018 йилдан буён Покистоннинг турли шаҳарларида фоҳишалик қилишга мажбурлаб келинган Ф,А. Тошкентга қайтди.   Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси дипломатлари одам ...
19 april 2018
Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган «Дамас» автомобилининг нархи охирги уч йилда икки баравар ошиб, 50 млн сўмга етган бўлса-да, ҳали-ҳамон очиқ ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...