Cатира
12 april 2018

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси МХХ қолдиғидан тозаланди

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари деган лавозим шамсияси остида сиëсий цензурани амалга ошириб келган, аслида собиқ МХХ вакили Абдусалом Шодмонов ишдан бўшатилди.

МТРК девонхонаси мулозимининг «Элтуз»га айтишича, Шодмонов 6 апрель куни ишдан бўшатилган ва бу лавозим таг-туги билан тугатилган.

12 апрель кунги ҳолатда Шодмонов МТРК сайтидаги раҳбарлар рўйхатидан олиб ташланмаган.

МХХ тугатилиб, ДХХга айлангани ортидан мамлакат идораларидаги МХХ кураторлари бирин-кетин ишдан олингани кузатилмоқда.

Ўтган ойда Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раисининг МХХдан тайинланган ўринбосари Айдарбек Тулепов ишдан олиниб, унинг лавозими тугатилган эди.

Миллий телеканални қўлдан бергиси келмаётган махфий хизмат зобити рассом Кирпи карикатурасида ўз аксини топди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 february 2019
Гурлан туманида бедарак йўқолган 21 яшар Муроджон Бобохоновнинг жасади 31 январь куни буғдой даласидан топилди. Шу куни тушдан кейин ...
21 january 2023
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Совуқларда дирдираëтган тошкентликлар, сиз билан ҳамдардман. МС: ...
23 october 2023
22 октябр куни Uzbek forum раҳбари Умида Ниëзованинг онаси Сожида Жалолова 78 ëшида  оламдан ўтди. Марҳума Сожида Жамолова Шарқий ...
22 january 2018
52 кишининг ҳаëтига нуқта қўйган автобусдаги ëнғиндан 4 кун ўтиб ўзбекистонлик муҳожирлар яна қозоқ даштларида муаммога дуч келди. 41 ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...