Cатира
29 june 2018

Куни ғариб мавзуларга қолган ўзбек матбуоти

Ўзбекистонда 27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонланди. Шу куни ҳукумат расмийлари ўзлари «зўр санаган» журналистларга мукофотлар беришди, айрим журналистлар эса ваъда қилинган мукофотдан маҳрум этилишди.

Масалан, Газета.уз нашрининг ёзишича, аввалига танлов ҳайъати нашрга сим қоқиб, уларнинг журналисти Никита Макаренко «Йил журналисти» номинацияси бўйича ғолиб чиққанини хабар қилишган.

Кейин эса уни чақириб, мукофотдан маҳрум этилганини билдиришган.

«Буни мен шаънимга етказилган оғир таҳқир дея ҳисоблайман. Шахсан менинг фикримча, бу билан улар айни тадбирларда мустақил журналистлардан ҳурсанд эмасликларига аниқ ишоратни намойиш қилишди», дейди Макаренко Газета.узда чоп этилган интервьюсида.

Севишганлар мавзуси порахўрлик мавзусидан кўра бехатарми?

Лекин одамларнинг энг эсида қолгани ҳукумат тақдирлаган «йилнинг энг зўр журналистлари» эмас, севишганларни пойлаб, кўчада «ўпишиш» муаммосини кўтариб чиққан «Менинг юртим» канали бўлди.

Кўрсатувда унинг бошловчиси 22 яшар Бадриддин Ҳусниддинов ёшлар олдига камера билан қўққисдан бориб сўроққа тутгани ҳақида 2 апрель куни «Элтуз» мақола босган эди.

Лекин осон мавзу излаб хомтаъма бўлган журналистларни 3 апрель куни Ўзбекистон Адлия вазирлиги расмий огоҳлантирди.

Ўзларини ахлоқ жандарми ўрнида кўрган журналистлар бу сафар чиндан ҳам одамларнинг шахсий ҳаётига дахл қилиб, журналистика меъёрларини бузишган эди.

Хабар сайтлари сирли тарзда тўсилиб, кейин ишлаб кетди

Матбуот куни арафасида бир ҳафтадан ортиқ Кун.уз, Соф.уз, Азон.уз, Қалампир.уз, Хабар.уз каби энди қаддини ростлаётган ахборот сайтлари ёппасига тўсилиб қолди.

Сайт мутасаддилари буни «техник носозликлар»га йўйишди ва бу барча сайтлар сирли ишора билан айни 27 июндан ишлаб кетди.

Президент Мирзиёев чиқишларидан руҳланиб, жиддий танқидий мақолалар ёза бошлагани ҳақидаги изоҳларга жавоб қолдирган фейсбук юзери Муҳиддин Жабборов аввалгига нисбатан «ошкора чиқишлар» бўрттирилаётганини билдиради.

«Бунақа «пиар»ларнинг ғарбда аллақачон миси чиққан. Ўзбекистонда ҳали қайси ОАВ мустақил равишда йирик, арзирли бирор муаммони кўтариб чиқдики, у қонунчилик ёки ислоҳотларда кескин бурилиш ясай олди!? Ҳаммаси ўқувчи эътиборини қозониш, аудиторияни кенгайтириш, реклама, даромадни кўпайтириш учун бўляпти. Танқидлар изсиз, таги пуч, охирига етмаган таҳлиллар – мана матбуотимиз. Шундай экан, ўзидан ўзи қаҳрамон ясашга шошмасак яхши бўлар эди, ҳамкасблар! Байрамлар муборак бўлсин!»

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 may 2016
Eltuz.com бугун Ўзбекистонда банкнинг ўмарилиши мавзусига бағишланган рассом Элсеварнинг янги карикатурасини тақдим этади. Озодлик мухбирига кўра, бутун бошли банкга ...
19 january 2016
«Девона фаришта», «Қўрғошин» ва «Жодугар» фильмларида ўйнаб танилган артист Отабек Мусаев «Ўзбеккино» Миллий агентлиги раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ...
15 november 2017
Канадалик 54 ёшли ўзбек журналисти Улуғбек Ашур президент Шавкат Мирзиёевни ҳажв қилиб қўшиқ куйлади. «Шавкат ака!» деб номланган қўшиқ ...
17 june 2019
«Жиян, энди мен сенга ҳеч қачон “ундай қилма, бундай қилма” демайман. Сени Аллоҳдан бошқа ҳеч ким, ҳеч нарса ислоҳ ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...