Cатира
9 july 2019

Мирзиёев: «Ўқишингни тугатмасдан сани замминистр қилай!»

Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги учрашувида Вестминстер университетининг 3-курс талабасига туризм вазири ўринбосари бўлишни таклиф қилди.

Ўзини Саидакбархон дея танитган 23 яшар талабанинг туризм муаммосини таксичиларга инглиз тилини ўргатиш орқали ҳал қилиш таклифидан қувонган президент ундан сўради:

«Сан нечанчи курсда ўқияпсан?»

«3-курс»

«Қачон тугатасан?»

«Кейинги йил, худо хоҳласа…».

«Тугатмасдан ман сани туризмга замминистр қилиб олай ҳозир. Санга ўхшаган одам керак манга! (Қарсаклар) Битта нарсани билгин! Ёнганинг керак манга. Ммулозимларига юзланиб) Азиз, ман санга шунча одам топ дейман, мана-ку тайёр».

«Ўзи бу таклиф бўйича Азиз акамга қанақа қип чиқишни билмаятувдим, энди бу осонроқ бўлди», – деди талаба президентнинг кулгиси ва залдагиларнинг қарсаклари остида.

«Тарихимизда биринчи марта қолади. Олмазордан эсдалик бўлсин», деди президент.

Ҳодисадан ҳайратланган рассом Кирпи тезгина уни ўз ижодида акс эттирди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 may 2021
Рассом Кирпи
8 february 2022
2022 йил 3 февраль куни жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп тумани суди маҳаллий блогер Собиржон Бобониёзовни Ўзбекистон президентини ҳақорат қилишда ...
16 august 2017
Шоир Мақсуд Бекжон 1961 йил Хоразмда туғилган. Москвадаги Максим Горький номли Адабиёт институтини тамомлаган. Учта шеърий китоб ва иккита ...
25 august 2016
«Тошкент оқшоми» газетасида (23.08.2016) ЎзА мухбирининг ички ишлар вазири биринчи ўринбосари билан суҳбати босилди. Вазир ўринбосарининг айтишича, ички ишлар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...