Cатира
20 august 2018

Ўзбек-тожик севги ришталари

Тошкентга келган Тожикистон президенти Имомали Раҳмонни 17 август куни аэропортда президент Мирзиёев қучоқ очиб қаршилади.

Имомали Раҳмон худди Брежнев ГДР раҳбари Хонекерни қучоқлаган каби Шавкат Мирзиëевни бағрига босди.

«Энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир!» деди Мирзиёев бузилган севги ришталарининг уланаётганига урғу бериб.

Ўзбекистон президенти Мирзиёев шу йилнинг мартида давлат ташрифи билан Тожикистонга борганди.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари орасида илиқлик илк бор уларнинг Саудия Арабистонидаги учрашувида олинган тасвирларда акс этганди.

Ундан ҳам аввал Имомали Раҳмон 2016 йилнинг сентябрида Ислом Каримовнинг дафн маросимида қатнашганди.

Рассом Кирпи
eltuz.com

Тағин ўқинг
1 june 2022
Фарғона шаҳридаги 10-сонли вақтинчалик сақлаш тергов ҳибсхонаси махбуси Қамчиев Суннатилла ва унинг шериклари муассаса ходимлари томонидан калтакланган. Бу ҳақда ...
15 august 2022
Таниқли сиёсат арбоби ва шоир Мухаммад Солиҳ суҳбатининг давомида севимли аёли Ойдин хоним билан кечирган ҳаёти, бирга Исломни қабул ...
2 june 2022
Рассом Туздан янги карикатура eltuz.com
1 june 2022
Тошкентга хизмат сафари билан борган Озод Европа/Озодлик радиосининг президенти Жейми Флай ва Озодлик Ўзбек Хизмати бош муҳаррири Паҳлавон Содиқ, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...