Cатира
21 august 2018

Ўзбек ОАВ нишонида «тунги клублар»

Ҳукуматнинг кўнгилочар масканларга рейдлари ортидан ўзбек матбуотида «тунги клублар»ларни ёмонотлиқ қилиш авж олди.

Айни тенденциядаги кўрсатувларни «Ёшлар» телеканали узатди. «Кун.уз», «Қалампир.уз» «Xabarlar» cайтлари шунга монанд хабарларни тарқатди.

тТошкент шаҳри ИИББ ва солиқ тизимлари билан биргаликдаги тунги клубларга рейдлари асосида «Ёшлар» телеканали 19 август куни уюштирган кўрсатувда Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш ва Янгишаҳар кўчалари кесишмасидаги тунги клублар фаолияти кўрсатилади.

«Ўлишни тақиқлаш керак!»

«Comedy.uz» ҳажвчиси Нозим Сафарий ўзбек ҳукумати ва матбуотининг «тунги клуб»ларга хуружини ҳажв остига олди.

«Телевизордан катта катта шахслар, ёзувчилар ва бошқа фаоллар «Тунги клублар – бу жамиятимизнинг муаммоси!», «Бу ерда гиёҳвандлик авж олмоқда!», «У ерда фоҳишалар йиғилган!», «Караул! Энг катта муаммомиз тунги клублар!» деб бутун оламга жар солишмоқда», дейди Нозим Сафарий ўз видеоблогида.

«Биз тунги клубларни, спортчи билан бўлган вазиятни биламиз. Лекин статистикани олиб қарайдиган бўлсак, жиноятлар, суиқасдлар ва қотилликлар рўй бериши бўйича тунги клублар энг охирги ўринларни эгаллайди. Тунги клубларда қотилликлар, жиноятлар жуда кам рўй беради аслида. Лекин биз уларни тақиқлаш тарафдоримиз! Билмадим, нега…

Унда келинглар, бошқа нарсаларни ҳам тақиқлайлик! Энг кўп суиқасдлар, қотилликлар, зўрлашлар қаерда рўй бермоқда?

Хўжаликда, оилада! Ҳа, бу статистика, олиб кўришларингиз мумкин.
Энг кўп суиқасд оилада рўй бермоқда. Шунинг учун, таклифим, келинглар, уйланишни тақиқлаймиз, оила қуришни тақиқлаймиз. Муаммо бўляпти бошидан, тўй, уйланиш, харажатларимиз.


Яна қаерларда. Йўлларда ўляпти одамлар! Машинада кетяпти, пиёда кетяпти, юраги қисилиб ўлиб қоляпти. Йўлларни тақиқлаш керак! Йўлларда юришни тақиқлаш керак!


Агар шундай мантиқ билан борадиган бўлсак, шу тўғри бўлади. Яна қаерда, ҳа! Жарроҳлик столларида. Энди ҳар хил касалликлар бўлади! Айб биланми, беайб, ўша жарроҳлар сабаб одамлар жарроҳлик столларида ўляпти. Шунинг учун, келинглар, жарроҳлик амалиётини тақиқлаймиз.


Йўқ! Йўқ! Бу ерда энг тўғри ечим – ўлишни тақиқлаш. «Ўлсанг, ўлдираман!» жазоси остида тақиқлаб қўйиш керак», деди ҳажвчи Нозим Сафарий ўз видеоблогида.

Хуружларнинг бошланиши

Тунги клубларга қарши ўзбек матбуотидаги хуружлар ёш спортчи Жамшид Кенжаевнинг 8 август куни Тошкентдаги “Aurum 898” тунги клубида ўлдирилганидан кейин авж олди.

Қўриқчилар билан чиққан жанжалдан сўнг тунги клубларга рейдлар кучайди. 

“Aurum 898” билан бирга Яккасаройдаги «Луксор» тунги клуби фаолияти тўхтатилди.

Бош вазир Абдулла Ариповнинг оғзаки буйруғи билан 11 августдан бошлаб тунги кўнгилочар масканлар фаолияти, алкогол савдоси соат кечки 9.00 дан сўнг тақиқланди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 april 2019
«2006 йилнинг ўрталаридан бошлаб Ўзбекистондаги ҳамма зоналар бошлиқлари биринчи ёрдамчиси этиб МХХ вакиллари тайинланади. Бунга 2005 йил май ойида ...
28 december 2025
Reuters агентлигининг МАГАТЭга таяниб хабар беришича, Россия ва Украина Запорожье АЭС ҳудудида электр узатиш тармоқларини таъмирлаш учун маҳаллий ўт ...
20 september 2018
Қирғизистонда жиноий ишларда кўп қўлланилиб сийқаси чиққан, экстремизм аломати бўлган видеоматериаллар, брошюра, китоб сақлаш бўйича юзлаб айблов ҳукмлари чиқарилмоқда, ...
13 march 2020
Ҳафта айланиб, яна сизлар билан юзма-юз бўлганимдан мамнунман, азизлар. Ҳафта ичида ким қадри учун, яна кимдир қорни учун йиғлади. Кимдир ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...