Cатира
18 september 2018

Ўзбек тилини билмаслик – муқаддас истак?

Ўзбек интернети қаҳрамони, телебошловчи, сиёсатшунос, сиёсий фанлар номзоди ва Журналистика университети ректори Шерзод Қудратхўжаев рус аёлига қўполлик қилиб, ундан ўзбек тилида гапиришни талаб қилди.

Интернетда 16 сентябрда тарқалган видеода у «Уят!» дея бир неча бор такрорлади ва бу ижтимоий тармоқда эҳтирослар ва танқид бўронига сабаб бўлди.

Жабрланган аёл Татьяна Зокирова бўлиб чиқди. У ўз видеомурожаатида ўзбек мулозимининг гапларидан қаттиқ ғазабда ва Россия элчихонасига бориб шикоят қилиш ниятида эканини билдирган.

Қудратхўжаевнинг қўпол муносабатини оқламаган ҳолда айтиш жоиз, ўзбек тилини ўрганишни истамаслик муаммоси Ўзбекистонда яшаётган катталар учун ҳам, ёш авлод учун ҳам бирдек долзарблигича қолмоқда.

Татьяна Закированинг Россия элчихонасига арз қилишга уриниши ҳам Ўзбекистонни ўз ватани дея таъкидлаётган инсон учун шараф келтирмайдиган ҳолатдир.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 april 2017
Россия миллионлаб ўзбек муҳожирларининг иккинчи уйига айланди. Улар йиллар давомида шу мамлакатда ишлашмоқда ва яшашмоқда. Ижтимоий тармоқдаги баҳсларга кўз ...
28 january 2021
Жаҳонгир Отажонов ва путинча сиёсий технологиялар. Отажонов партиясини регистрациядан ўтказиш учун Адлия вазирлигига борди. Партиясининг номи «Халқ манфаати», худди ...
7 may 2019
Ўзбек тилига кириб келган яна бир дурагай сўз ижтимоий тармоқ юзерлари танқидига нишон бўлди. Фейсбук тармоғига қўйилган оддий чинни ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...