Cатира
11 december 2018

«Би-Би-Си» ўзбек хизмати «Ўзбекистон дўстлари» қаторида мукофотланди

Тошкентда 10 декабрь куни «Ижтимоий медиа маҳсулотлари» тадбирида «Би-Би-Си» ўзбек хизмати «Ўзбекистон дўстлари» дипломи билан мукофотланди.

Тадбирда диплом ва шу номдаги эсдалик «Би-Би-Си» ўзбек хизмати бош муҳаррири Хайрулло Файзга берилди.

«Умид қиламанки, бу тақдирлаш ўзбек ҳукуматининг «Би-Би-Си»га нисбатан муносабати илиқлашгани, қандайдир ижобий ўзгаришлар бўлаётгани нишонасидир. «Би-Би-Си» дунёни Ўзбекистонга, Ўзбекистонни дунёга танитишда давом этади», деди «Turon 24″га берган интервьюсида «Би-Би-Си» журналисти Хайрулло Файз.

Журналистлар эътирофича, «Би-Би-Си» Ўзбекистонда биринчи марта дўст сифатида тақдирланган. 

«Мана, дўстлашиб ҳам олдик: Аккредитациядан олдин мукофот чиқибди, 🍾😁» дея ёзди «Би-Би-Си» мухбири Рустам Қобил ўзининг фейсбук саҳифасида.

Президент Мирзиёев Францияга сафари чоғида «Би-Би-Си»нинг яна бир мухбири Ибрат Сафонинг: «Би-БиСи»га қачон рухсат бўлади? Бўладими Ўзбекистонга?» деган саволига «Албатта, бўлади», дея жавоб берган эди. 

2018 йилнинг майида эса «Америка овози» мухбири Навбаҳор Имомовага расман аккредитация берилиши ҳам Мирзиёев бошлаган ислоҳотлар натижаси сифатида баҳоланганди.

Рассом Маҳмуд Эшонқулов
eltuz.com

Тағин ўқинг
16 august 2018
Дунёда энг узоқ муддат қамоқда ўтириб чиққан 64 ёшли журналист Муҳаммад Бекжон «Алвидо, Жаслиқ!» китобининг навбатдаги бобида бир кишилик ...
28 march 2021
Музработ маҳкамаси суд қилаëтган термизлик 41 ёшли Отабек Сатторий Мирзиëв бошқаруви даврда қамалган илк блогеридир. Сатторийга қўйилган айблар жиддий. Бу ...
7 november 2017
2017 йилнинг 3 ноябрида ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева Андижон вилоятининг Балиқчи тумани пахта далаларида бўлиб, ўқитувчиларининг назорати остида пахта ...
3 october 2016
Ўзбекистон телеканаллари сентябрь ойини йиғи-сиғи билан бошлаб, байрамона кайфиятда тугатди. Президент Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан совет даврига хос ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...