Cатира
18 december 2018

Р.Т.дан тилак: Омад сизга ёр бўлсин!

Сизга омад тилайман, азизим. Оддийгина омад.

Кўчада кетяпсиз, сизни мошина босиб кетмади. Тасодифан ўрмонда мурдани кўриб қолиб полицияга хабар берганингизда сизни қотил деб қамаб қўйишмади. Сиз кеч қолган поезд ағдарилди. Кема чўкди. Учоқ портлади. Сиз омадли бўлганингиз учун тириксиз. СПИДга чалинмадингиз. Чернобилда нурланмадингиз. Сизни кимдир алдаб Сурияга жиҳодга ҳам юбормади. Сиз омадли жентельменсиз.

Ишонмасангиз, балкондан пастга қаранг, автомобилингиз ғилдирагини ҳали ўмаришмади. Сизга омад ëр бўлсин. Худди Австралиядаги Билл Морган каби. Билл Морган реанимация каравотида 14 минут ўлик ҳолатда ëтди. Уни ўлди деб дафтарга қайд қилишди. Аммо у кўзини очди. Қон босими нормаллашди. Юрак уриши ҳам жойига келди. Ҳатто бу омадли жентельмен кўзини очаркан, ўзида ошиғич сексуал иштаҳани ҳам ҳис қилиб, хамшираларга суқланди.

Билл Морган ўзининг тирилиши шарафига касалхона дўкончасидан бир шиша пиво ва оний лотерея билети сотиб олди. Лотерея билетини пиво қопқоғи билан қириб кўрганида нархи 27000 доллар турадиган машина чиқди. Мана буни омад деса бўлади. Буни эшитган Австралия ТВси Билл Морган ҳақида репортаж тайëрлади. Морганни видеога олаëтган камерачи айни дўкончадан яна бир лотерея сотиб олишни сўради. Камера қаршисида Морган яна бир лотерея сотиб олиб, устини қиртишлади. Бу сафар Морган 250 минг доллар ютган эди. Жонли эфирда буни томоша қилган Австралия аҳолиси Морган қувончига шерик бўлди.

Омад сизга ҳам ëр бўлсин, азизим. Ҳеч бўлмаганда тахтакўпирлик қоровул каби.

P.S: Тахтакўпирда қоровул бўлиб ишлайдиган йигит сариëғ пачкаси ичидан 100 миллион сўмлик ютуқ топгани ҳақида хабар тарқалган эди. 

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 june 2025
Элтуз нашрига Ўзбекистон ДХХ Контрразведка бошқармасининг узоқ йиллик тажрибага эга бўлган зобити мурожаат қилди. Масала Республика мудофаа тизимига яна ...
1 march 2024
Йўлга чиқяпман. Муқимий айтганидек, қолмай шаҳарга тоқатим, қишлоқ чиқардим одатим. МС: Оғо шу сувуқда, ўйда, ўжоқни ëнинда ўтираваринг ўт кўлаб. Ничиксизла, хўжик брри, мўччи ойбикала. РТ: Матчонбой, бир ...
3 december 2023
Давлат Хавфсизлик Хизмати ходимлари Тошкент шаҳар ИИВ уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимларини ҳибсга олганлар. Элтуз инсайдерига кўра, 1 ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...