Cатира
4 february 2019

Ортиқхўжаев: «Акфа» ҳам меники, Тошкент ҳам…

Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўтган ҳафта матбуот анжуманида Tashkent City қурилишига ўзининг ширкати инвесторлик қилаётанини тасдиқлади.

«Бу менинг 20 йиллик компаниям, ўзим яратганман. Мен ҳоким бўлганим билан уни ташлаб кетмайман», деди Ортиқхўжаев журналистларга Akfa ширкати тўғрисида.

Бундан аввал Open Democracy ташкилоти журналистлари ўз суриштирувида Tashkent City, Akfa Dream World, Akfa Group лойиҳалари Тошкент шаҳри ҳокимига тегишли эканини очиқлаган эди.

Шаҳар ҳокимининг матбуот анжуманидан иқтибос келтириб «Газета.уз»нинг ёзишича, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Лазиз Қудратов қонунга кўра ширкат таъсисчиларининг кимлигини сўрашга ҳақи йўқлигини билдирган: «Биз фақат инвесторлардан сармоя ётқизишни, лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳужжатларни имзолашни талаб қиламиз», деган.

Журналистик суриштирув муаллифи, Ольстер университети профессори Кристиан Ласслетт 1 февраль куни Би Би Сига берган интервьюсида бу ҳолатни мафиянинг очиқчасига Ўзбекистонга келиб пул ювишига изн бериш, дея баҳолади.

«Инвесторларнинг кимлиги билан ишим йўқ», деб айтиш уюшган жиноий гуруҳларга «келинглар, бизнинг кўчмас мулк секторимизда бемалол пулларингни ювинглар», дейиш билан баробар», деди Кристиан Ласслет.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 december 2018
Ўзбекистонда 2017 йилда 13 фоиз киши ўз ихтиёрига қарши равишда пахта теримига жалб қилинган бўлса, 2018 йилда бор-йўғи 7 ...
26 january 2017
Ўзбекистонда Тошкент шаҳридан ташқари барча ҳудудларда табиий газ ва электр энергияси таъминоти абгор аҳволда экани шу вақтгача ҳаммага маълум ...
24 june 2022
Мана яна хафта айланиб, сиз билан юзма юзман. Ҳафта ичида бутун  тараққийпарвар дунë Россия босқинига қарши мардонавор курашиб ўз ...
14 january 2026
Шовотдаги деҳқон бозорида бошланган қурилиш ишлари охирига етмай қолди.  Жабрини оддий халқ тортади,  лойга ботган очиқ осмон остидаги бозорда ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...