Cатира
1 march 2019

Ўзбекистонни 200 доллар ойлик олувчилар бошқармоқда

Ўзбекистон Молия вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатда депутатлар ва сенаторлар 1,56 млн сўм (186 доллар), вазирлар 1,727 млн сўм (205 доллар) маош олишади.

Вазир ўринбосари ойлиги эса салгина юқори — 2,076 млн сўм ($ 247). Вилоятлар ҳокимига 1,9 млн сўм ($ 226), туман ва шаҳар ҳокимларига 1,643 млн сўм ($ 195) маош тайинланган.

Раҳбарларнинг бунчалик паст ойлик олиши ижтимоий тармоқда кинояга сабаб бўлди. Кўпчилик мулозимларнинг даромадини реал ҳаётдаги билан таққослашни таклиф қилишмоқда.

«Бу уларнинг нима учун ўғирлик қилишлари, очиқроғи, ўз қариндошларининг ширкатлари фойдасига бегоналарнинг уйларини бузишлари ёки откат олишлари сабабларидан биридир. Уларнинг ҳолатига кириб кўринг: ахир улар ўз обрўларига лойиқ (аксинча ҳурмат қилишмайди) тўйлар қилишлари, болаларини ўстиришлари, уларга уй қуриб беришлари, ўзлари эса хорижда (энг аввало, асабдан) даволанишлари керак. Буниси ҳали минимум. Ҳозирча улар шахсий яхтага давогарлик қилишмайди. Эртами-кечми, бу ҳам бўлади», дея киноя остига олди бу маълумотни Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов фейсбук саҳифасида.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 october 2025
Германия Берлинда ўлдирилган чечен дала қўмондони Зелимхан Хангошвилининг қариндошларини  Грузияга депортация қилди. «Deutsche Welle» ва «Эхо Кавказа» нашрларининг хабар ...
9 august 2025
Жорий йилнинг 9 июль куни Ҳуқуқ ҳимоя альянси тарқатган баёнотга кўра, таниқли ҳуқуқ фаоли Малоҳат Эшонқулованинг қизи Зарнингор Алимбекованинг ...
9 january 2026
Ҳаёт велосипед ҳайдашга ўхшайди. Мувозанатни сақлаб қолиш учун сиз доимо ҳаракат қилишингиз керак.
10 april 2025
Замонавий ўзбек романчилиги ва сатира жанри асосчиси Абдулла Қодирий (Жулқунбой) 1894 йил 10 апрелда Тошкентда туғилди. «Ҳар ҳолда бемавридроқ ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...