Cатира
17 may 2019

Алламжоновнинг «севимли болалари»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов 15 май куни фейсбук саҳифасида айрим сайтлардан тўсиқлар олингани иддаоси ортидан яна бир баёнот қолдирди.

«Ўзбекистон — ҳаққоний, холис, халқаро журналистик этика асосида иш олиб борадиган ҳар қандай хорижий оммавий ахборот воситаларига ишлаш учун зарур шароит яратиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди», дея ёзди, жумладан, Алламжонов ўз баёнотида.

Бундан аввал, 10 май куни фейсбук саҳифасида у шу пайтгача блокланган айрим мустақил сайтларидан тўсиқ олинганини эълон қилган эди.

Аммо «Элтуз» ва «Озодлик» сайти бу рўйхатда йўқ.

Алламжонов ўз баёнотида чет эл матбуотини «тасдиқланмаган ва ёлғон ахборотлардан фойдаланмаслик, шунингдек, асосланмаган миш-миш ва гумонларни тарқатмасликка» чақирди, сайтларнинг тўсилишини «техник камчилик»ка йўйди.

Бу билан ҳукумат мулозими шу пайтгача мустақил сайтлар расман тўсиб келинганини эътироф этди. Айни пайтда айнан қайси сайтлардан тўсиқ олиб ташланмагани ҳам кўзга чалиниб қолди.

“Ўзбекистон ҳақида энг муҳим ахборотларни берувчи «Озодлик», «Eltuz.com» сайтлари ва Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми сайтлари билан боғлиқ “техник” муаммолар ҳамон сақланиб қолмоқда», дея ёзди бу ҳақда таҳлилчи Алишер Илҳомов.

«Шу йўсин журналистик жамоа иккига ажратилди. Агар омадлилар «омади келмаганлар» ҳақида ёзмаса ёки «омадсизлар» рўйхатга киришни истаб танқидни тўхтатишса, бу сиёсат 100 фоиз иш беради”, дея ёзди Илҳомов.

Шу билан бирга, таҳлилчи юқоридаги фаразни четга суриб, бу шартга кўниб ишлашдан наф йўқлиги, шусиз ҳам ўқувчилар керакли нашрларга VPN орқали бемалол кира олишлари мумкинлигини писанда қилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 september 2020
Германияга даволанишга олиб кетилиб, ўша ерда ўлган бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг жасади 21 сентябрь куни Тошкентга олиб келиниб, ...
8 may 2016
Ўзбек нашрларида чоп этилган ушбу экспресс-сўров натижаларига кўра, «Ўзбекистон аҳолиси ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей саммити мамлакатимиз пойтахтида ўтказилаётгани ...
30 march 2016
Президент Каримов ҳокимиятдан ҳали кетиш нияти йўқлигини айтган, ҳокимиятга яқин шахслар эса аллақачон ҳокимият бошқа бир каттаконнинг, унинг куёви ...
6 march 2023
Иқтисодни ҳар ким хар хил талқин қилади. Аммо ҳамма гап уни ўзгартиришдадир. Ўзбекистондаги иқтисодий ислохотлар ҳақида гапириш бу ярим ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...