Cатира
20 may 2019

«Бўз» туман «Бўстон»га айланади…

Андижон шаҳрида 16 май куни вилоят фаоллари ва президент Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда Бўз тумани ҳокими Иномжон Мадалиев туман номини Бўстон деб ўзгартиришга рухсат сўради.

Бу ҳақда хабар берган Кун.уз сайтига кўра, туман ҳокими Мамадалиев бир вақтлар (компартия саркотиби бўлган) Шароф Рашидов «Бу бўз ерлар бир куни бўстонга айланади» дегани, айни пайтда Бўзда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар натижасида туманнинг номи ўзига ярашмай қолгани ҳақида гапирган.

Водийнинг чўл ҳудудида, Ёзёвон, Катта Фарғона ва Улуғнор мавзеларида жойлашган туман номи азалдан Бўз дея номланиб келинган.

Ўзбекистонда тарихий туркий номларнинг янги раҳбарлар таъбига мослаб ўзгартилаётгани илк бор кузатилмаяпти.

2017 йилнинг 25 август куни президент Мирзиёев ташаббуси билан Сенатнинг ўн биринчи ялпи йиғилишида Тошкент вилоятидаги Тўйтепа шаҳри номини Нурафшон деб ўзгартиришга қарор қилинганди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 november 2025
Кузда кетиб кузда қайтдим совет армияси сафидан. Бизни армия сафига олий ўқув юртларининг кундузги бўлимидан чақиришганди. Бу эса ноодатий ...
12 november 2015
Паҳлавон Содиқ Би би си 1999 йил кузида Олий Судда Тошкент портлашлари юзасидан суд мажлисларидан бирига Мурод Жўраевни қўлларида ...
8 january 2019
Швецияда террорчиликни молиялаш ва терактлар тайёрлашда гумон қилинган олти нафар ўзбек устидан суд 7 январь куни эрталаб Cтокгольм окгруг ...
7 october 2020
Жээнбеков ҳукуматининг ҳайратланарли даражада тезкор ағдарилишидан сўнг бир қатор саволлар туғилади. Улардан энг муҳими – иккита: Энди нима бўлади? ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...