Cатира
15 august 2019

Блогерларни изоҳлар фаррошига айлантирманг!

Комил Алламжоновнинг блогерлар постлар остидаги изоҳлар учун ҳам жавобгар бўлиши ҳақидаги баёноти қизғин муҳокама қилинмоқда. Шу муҳокамаларда кўзим тушган энг зўр фикр мана бу бўлди:

“Ундан кўра, Алламжоновнинг ўша баёноти тагида сўкининглар, ўзини айбдор киламиз”.

Биласизми, кимлар очиқ баҳсдан қўрқади? Ўз ғояси тўғрилигига ишонмайдиган одамлар.

Биласизми, ким танқид ёки ҳақорат эшитса, гапирганнинг овозини ўчиришга уринади? Ўзига ишонмайдиган одам.

Шундай экан, ортиқча жазо ўйлаб топадиганлар, “блогингдаги ҳақоратли изоҳ учун ҳам жавобгарсан”, дейдиганлар аслида ўзининг ҳақлигига ишонмайдиган, бировнинг танқидига асосли жавоб беролмайдиган одамлардир.

Очиғини айтсам, ўзбек қонунчилигида бу масалада нима дейилган, ростдан шунақа чоралар назарда тутилганми-йўқми, билмадим. Шунга бир нарса деёлмайман. Лекин жаҳон амалиётида шунга ўхшаган нарса бор. Сизга тегишли каналда, блогда, сайтда кимдир эктремистик фикрлар, ирқчилик, миллатчилик ва ксенофобия руҳидаги изоҳлар қолдирса, уни ўчириш керак. Ҳақорат ва туҳматнинг ҳам жазоси бор, албатта.

Лекин бунинг чегараси қонунчиликда аниқ белгилаб берилиши лозим. Акс ҳолда бирор амалдор ваколатидан фойдаланиб озгина киноя гапни ҳам, масхараомуз изоҳни ҳам ўзича ҳақорат деб баҳолаб юбориши мумкин. Масалан, мен бу постни “Комилжон оға, бугун авжига чиқдингиз”, деб бошламоқчи эдим, у киши ҳазилни ҳам ҳақорат деб баҳоламасинлар, деб қўрқдим.

Келинг, ҳамма ўзи учун жавоб берсин. Блогер – пости учун, ўқувчи – изоҳи учун. Блогерларни изоҳлар қоровулига ва эркинлик цензорига айлантирманг.

Эльдар Асанов,
Телеграмдаги «Асанов формати» блогери

Тағин ўқинг
7 january 2025
Муқаддам Гулнора Каримова эгалик қилган, 70 миллиард сўмга баҳоланган 5,38 гектарлик объект 2021-2022 йилларда бир неча бор сотувга қўйилди, ...
29 june 2021
Ўз жонига қасд қилганликда гумонланаётган 26 ёшли Мафтуна Азимова 30 май куни Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани шифохонасида вафот этди. ...
12 december 2023
Cанкт Петербургнинг «Красное Село» туманида уч нафар Ўзбекистонлик бола Ленин кўчасидаги «Мангу олов»ни ўчириб қўйишди, дея ёзмоқда Россия нашрлари. ...
18 july 2016
«Адолат» газетасини варақлаб, Ўзбекистон сиёсий ҳаётидаги навбатдаги ўхшамаган пародия, ўзбекча айтганда, ўхшамаган тақлидга кўзингиз тушади. Тақлидки, кулишни ҳам, йиғлашни ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...