Cатира
4 september 2019

«Телефондаям одам ишлайдими?»

Замоннинг тез ўзгаришини қаранг.

Бир неча йил олдин катта авлод ҳали компьютер ишлатишни билмасди, биз эса ўзимизча замонавий ёшлар сифатида компьютер ўрганиб, ноутбуклар кўтариб юрардик.

Бугун бир ёшроқ ҳамкасб телефонда ишлайман деганига ўзим тенги жўралар билан анча ўйланиб ўтирдик, қандай қилиб телефонда ишларкин, қандай қилиб шунча матнни ёзаркин, фалонча ишни қиларкин, ноқулай эмасми деб. У эса, аксинча, телефон жуда қулайлигини уқтиряпти. Авлодлар мана шундай алмашиб, технологиялар ўзгариб бораверади, баъзан авлодлар орасида кичик тушунмовчиликлар келиб чиқиши муқаррар – улар каттариб кетмаса бўлди.

Эҳ, ҳозирги ёшлар жуда-а айниб кетди-да, телефондаям ишлайдими, десам-а.

Эльдар Асанов,
Телеграмдаги «Асанов формати» блогери

Тағин ўқинг
30 december 2025
Расмда қўлини порага бигиз қилиб турган нухса Фарғона вилоятида суд бошқарувчисининг  ёрдамчиси бўлиб ишлайди. Еттига 24 режимда¸ конвейер усулида ...
20 april 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Қашқадарёнинг Қарши, Косон, Самарқанд вилоятининг Қўшрабо ...
12 september 2016
Бош Вазир Шавкат Мирзиёев ўзининг муштумзўрлиги билан, шунингдек, Тошкентдаги аҳоли уй-жойларини, гаражларини бузиш, пойтахт аҳолисини оммавий тарзда шаҳар чеккасидаги ...
2 may 2023
БМТ Бош Ассамблеяси БМТ ва Европа Кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Бу резолюцияни қўллаб, Хитой, Арманистон, Бразилия, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...