Cатира
9 september 2020

«Мен Лоламан, Лоламан…»

Ўзбекистоннинг маҳрум президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Тиллаева инстаграм саҳифасида янги китоби чоп этилгани ҳақида ёзди.

«Ушбу китоб менинг кўп йиллик илмий ва маънавий изланишларимга асосланган бўлиб, инсон саломатлиги ва уйғунлигига эришиш учун қандай амалиётларни қўллаш мумкинлиги ҳақидаги маълумотни ўз ичига олади. Кўп инсонлар учун мураккаб бўлган ушбу даврда, умид қиламанки, нашрда келтирилган маълумотлар сиз учун фойдали бўлади”, дея таъкидлади Тиллаева.

Ўзбекистоннинг маҳрум президенти Ислом Каримовнинг кичик қизи Лола мамлакатда импорт товарларни ноқонуний йўллар билан сотиш орқали бойигани маълум.

2017 йилнинг октябрида TheBlacksea.eu мустақил журналистик суриштирувлар ташкилоти ўз порталида Лола Каримова яратган коррупцион тизимга оид йирик суриштирувини эълон қилган эди.

Биргина 2013-2014 йилларда Лола ўз турмуш ўртоғи Тимур Тиллаев билан бирга 127 миллион доллар жамғарган ҳамда бу пулларни Бирлашган Араб Амирликлари ва Швейцариядаги оффшор банклардаги ҳисоб рақамларига яширган.

Рассом Кирпи
eltuz.com

Тағин ўқинг
22 december 2025
10 декабрь Юнусобод туманида жойлашган «Makon» кафеси олдида жанжал чиқди. Натижада кафе эгаси Машҳур Рахимберганов пичоқланди.  Пичоқлаган одам маст ...
26 may 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 51-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган) «Ўлимни ўйлаш пайти келмадими?» савол ...
26 april 2016
Банк масъулининг айтишича, айни пайтда «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан берилган банк пластик карточкалари сони 1 миллиондан ошиб кетган. «Пластик карточкалар нақд ...
20 april 2016
Хусусан, «XXI аср» газетасининг ёзишича, 2015 йилда Ўзбекистон банк тизимининг жами капитали 2014 йилга нисбатан 23,3 фоиз кўпайиб, 7,7 ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...