Cатира
14 september 2020

Аҳоли ўзининг бойиганини ТВдан билди

Ўзбекистонда аҳоли ялпи даромадининг 27 фоиз ошгани ҳақида «Ўзбекистон 24» телеканали орқали берилган хабар ижтимоий тармоқда ажабланиш билан қарши олинди.

Бу муносабат, айниқса, 11 сентябрь куни фейсбукдаги “Халқ билан мулоқот” гуруҳига қўйилган постларда акс этди:

Умаржон Раҳимов: Ҳозиргина телевизорда айтишди, бу йил аҳолининг ялпи даромади 27 фоиз ошибди. Аҳоли бўлгим келяпти.

Иҳволиддин Акбаров: Тепада ўтирган амалдорларнинг даромади 27% ошган бўлиши мумкин. Лекин улар қачондан бери аҳоли бўлиб қолишди?

Зулфия Ширинова: Аҳоли бўлиш учун нима килиш керак?)

Акрам Бердиев: Булар акахонларниям қўшиб ҳисоблаган бўлса керак…

Азиза Жалолова: Вой, мен ьошқа шаҳарда яшаяпман шекилли…

Раҳматжон Холдоров: Телевизорга киргим келяяппиттииииииии…

Феруза Зуннунова: Ўшанга бизнинг ТВни умуман кўриш керакмас.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 june 2019
“Ҳамиднинг кўзларига ёш қалқди. Бошини чайқаб: “Чиқармиканмиз? Ишониш қийин, ака”, деди ва оғир хўрсиниб, баланд овозда: – Эҳ, Гуантанамо, ...
7 april 2020
Таниқли ҳофиз Рустам Ҳожимамедов Самарқандий 6 апрель куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида коронавирусдан ўлгани ҳақида яқинлари маълум қилди. «Қурбон ўлам» ...
10 november 2025
Бахтиёр Исо ўлди. Табриклайман. Энди у ҳеч қаерга иш сўраб бормайди. Энди уни ишга олмаслик учун ортиқ баҳона тўқиш ...
10 february 2020
Маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган Тошкент давлат юридик университети биносининг меҳмонхонага айланиш эҳтимоли тарихчи ва меъморлар ташвишига сабаб бўлди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...