Cатира
24 march 2021

Хоразм миршаблари соҳибжамолларни қамади

И – бу иккиюзламачилик. Х – бу Хоразм. ММ – бу мансабдорлар/ментлар. П – бу педофилия. УР – Учинчи Ренессанс.

Воқеа Хоразмда, зардуштийлик байрами кенг нишонланаётган вақтда содир бўлди. Шунчаки замон ва макон шу куни бир-бирига тўғри келди. Ўзларининг ёпиқ базмлари учун жодугарлар кийимида оташпарастлар пишириғини пиширишгани учун қизларни суд қилишди ва жазолашди.

Юпун кийинган ёш болаларни ўз олдиларида рақс тушишга мажбурлаган амалдорларга (ҳоким, маҳалла оқсоқоллари) эса тегишмади. Максимум, боғчадаги холаларга ҳайфсан беришади.

Менинг назаримда, бу пўстин ва қулоқчин кийган эркаклар болаларга нисбатан шафқатсиз муносабатлари учун жазоланиши керак эди. Ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишгани учун ҳам. Бироқ бундай бўлмади. Мактабгача таълим вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи Шаҳноза Мирзиёева бир нарса демайдими бу юзадан?

Фарида Шариф,
фэйсбук саҳифасидан олинди
Рассом Элсевар

Тағин ўқинг
3 january 2026
Альберт Эйнштейн Ўзбекистондан Парижга келган раққосанинг қўл рўмолига ëзган формула нима эди? Бу формула вақт туйнуги борлигини кўрсатувчи энг ...
25 february 2022
Қадрдонларим бормисиз? Омонмисиз? Ўтган хафта касал бўлганлар бугун тузалганидан¸ ўткан ҳафта пули йўқлар бугун бойиб битиб кетганидан хурсандман. Бугун ...
7 november 2016
Шанба эрталаб жони узилган Абдулла Орипов тошкентликлар коммунист-мозор деб айтадиган Чиғатой қабристонига олдин режалангани каби сешанба куни хам, кейинчалик ...
6 july 2016
30 яшар Ўзбекистон ватандоши Муниса Ойхўжаева Туркияга келгунига қадар 128 кило тош босган эди. Семизликни ҳасталик деб билган Муниса ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...