Cатира
22 april 2023

Рассом Туз провинциал цирк ҳақида

Агар, дейлик, турк ëзувчиси Ўрхон Помуқ¸ Эрон киночиси Асгар Фарҳодий  ëки Хитой рассоми Чжан Сяоган Парижга келса, Франция матбуоти улар тамсил қилган мамлакатлар ҳақида ëзган бўларди. Аммо «тонировка текин бўлсин» дея ëзиб, номи тўйтепада машҳур бўлган ўзбек блогерлари ëки палон пулга олган киносини ўзиям томоша қилмаган Мухлиса қизалоқни  Парижга «апкириб» қўйилса, на «янги Ўзбекистон» ва на «эски Ўзбекистон ҳақида «дунë матбуоти» ëзмайди. Мабодо, нимадир дейишса, «Парижди кўриб, музаймоқ еб кетгиси кепти-да» бу аборийгенларни, деб қўйишади Ли Пен тарафдорлари бўлганлар. 

Дарвоқе, Рассом Туз бу ксенофоб Марин Ли Пенни ëмон кўради. Гап Ли Пен ҳақида эмас. Гап жиддийлик ҳақида.  

Тўйтепада «ати чиғган» блогернинг «Эйфел олдида расмга тушиб, Елисей майдонидаги тош йўлакни Олотдаги тротуардан яхши эканини» айтиши «Янги ғоялар генерацияси» эмас. Шу билан бирга «ўзбекистонлик» деган атаманинг ўзи –  менинг назаримда, русийзабон аҳолининг ноқислик комплекси маҳсули. Германиияда ватандошлик олган барчага немис дейилади¸ Францияда эса француз¸ Испанияда испан¸ Саудияда араб¸ Туркияда турк¸ Португалияда португал. 

Шу мантиқдан келиб чиқиб Ўзбекистондагилар ўзбек дейилиши керак. Буни уруғ¸ қабила ва этнос билан боғлаб «Чусовитина ўзбек эмас-ку» дейиш примитивликдир. Бундай қабилачилик Германия¸ Франция¸ Испания ва санаганим барча давлатлар тарихида бор. «Мен немис эмасман, саксонияликман» дейдиган жоҳиллар Германияда ҳам талай. 

Аммо занжи ҳам¸ турк ҳам, Тўйтепадан борган ўзбек ҳам немис паспорти олса, миллати деган жойига «немис» деб ëзилади. 

«Бу немисмас-ку¸ германиялик, десангиз бўлмайдими?» десангиз, «биз бир марта ким немис ва ким германиялик эканлиги аниқлаш учун циркульда бурун ўлчаш каби юзи қароликни қилиб пушаймон бўлганмиз», дейишади. 

Айтмоқчи бўлганим, «этник мансублик»дан хурсанд бўлиш зинҳор «янги ғоялар генерацияси» бўла олмайди. 

«Ана ўзбек қизи Ню Йорк миршабхонасига ишга кирибди. Фахрланайлик» дейиш эса назаримда ўзбекларни камситишдан бошқа нарса эмас. 

«Тонировка текин бўлсин» дея ати чиққанлардан «фикр бобоси» ясаш эса провинциал цирк томошасидан бошқа нарса эмас. 

Ўрхон Помуқ, Асгар Фарҳодий, Чжан Сяоган каби дунë таниган ойдинларни нега етиштириб чиқара олмаганимиз ҳақида ўйлаб кўрсак бўлармиди?

@eltuz

Тағин ўқинг
4 may 2022
Ҳожимурод ўз қаҳрамонликлари билан донг чиқарган, бирор ёққа борганида туғ кўтарган, атрофида от ўйнатиб, уни кузатиб борувчи ўнлаб муридсиз ...
10 february 2017
Депутатлар ҳам кутиб турган экан шекилли, президентнинг фаол бўлинг, деган топшириғидан кейин бел боғлаб халқ билан ҳам тиллашишга тушиб ...
25 march 2017
23 март куни Ўзбек миллий футбол термасининг Сурияга ютқазиши тармоқда футбол ишқибозлари томонидан ғазаб билан қарши олинди. Eltuz.com
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. Энг машҳур наркобарон Пабло ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...