Cатира
4 october 2023

Рассом Туз: Эгилган ўзбек ҳайкали ҳақида

Этномиллатчи авом Хилтон меҳмонхонасидаги ҳайкални уркалтак сазойи қилиб ëтибди. Сабаби: Ҳайкалдаги ўзбек эгилиб турибди экан. Иддао: Ўзбек эгилмасмиш!

Бу гапни Кауфман этигини ўпкан, Сталинга сиғиниб, Каримов мозорини ялаб-юлқаб ëтган тўда вакиллари айтяпти.»Эгилган бошни қилич кесмас, » деган мақол мансуби бўлганлар айтаяпти. Тўйларда келинларга «Эгилиб, букилиб салом» бердирадиган демоде уродлар айтмоқда. Салимбой кавушини тозалаб, эгилиб туришни шараф деб биладиганлар айтмоқда.

Уларга ҳайкалга «дўппи» кийдирилгани ëқмабди. Биринчидан бундай дўппини тожиклар ҳам кияди. Чуст аҳолиси аксар тожик. Миллатга номи берилган қўнғирот, манғит ëки бошқа ўзбеклар гулли гилам дўппи кийган.

Бу жоҳиллар ҳайкалтарошлик санъати нималигидан бехабар. Дунë илмидан мосуво қолиб мактабда иншодан беш олган сохта зиëлилар.

Жимиш!!! Тек ўтириш!!! Санъат асарига осилишма. Башаранг қийшиқ бўлса кўзгудан ўпкалашма, ипирисқилар.

Дунëга қул етказиб берувчи рекорд қирганларнинг сурати эгилган одам шаклида бўлади. Яқинда бир келин ажрашиб қайтиб келди. Умрага бориб келган қайнона ҳар куни оëғини ўптирганидан безор бўлиб қайтиб келди.

Оëқ ўпиш, этак ўпиш, патинка ялаш, тиз чўкиш, тўнқайишдан бошқа бир ишга кейинги 200 йилда ярамаган тўдага жим туриш ярашади.

Нархинг шу! Боринг, коринг шу!!! Ўзим – кал, кўнглим – нозик деганинг билан мажруҳлик комплексидан тузалиб кетишмайсан.

Дилпузни айтишича, Хилтон меҳмонхонасида кимдир эгилиб турган декоратив ҳайкалга прикол учун дўппи кийдириб, расмга олиб, дўстларига жўнатган. Кейин эса Бобожоновнинг миршаблари космик тезликда ҳаракат қииб «жиноятчи ҳазилкаш», ни топиб, 15 суткага қамашибди.

Бу «жазо» – судлов тизимида ишлайдиган вақтида пора билан ўқишга кирган ҳуқуқий саводсиз жинни судьялар учун диганоз.

Тармоқ шовқинидан қўрқиб, талмовсираб қолган Ички ишлар тизими учун эса – шармандалик.
Янги Ўзбекистон пештоқига «жиннихона» деб ëса бирам ярашиб туради.

Рассом Туз

Тағин ўқинг
11 november 2025
Фарғона вилоятида ер можароси туфайли эркак қўшнисини тош билан уриб ўлдирди. Марҳумнинг онасининг сўзларига кўра, воқеа 5 ноябр куни ...
3 november 2020
Сураткаш Александр Барковский мулоҳазалари Ўтмишда Ўрта Осиёдаги бир қанча муаззам салтанатлар ва юксак маданиятли халқларга бешик бўлган бугунги Ўзбекистон ...
7 january 2022
Азизлар мана яна сиз билан юзма юзман. Ҳазрати Заҳириддин Бобур лутф қилишича қозоқ бу туркнинг ботирлик ҳислати экан. Шу ...
9 march 2021
Инсониятнинг узоқ кечмишидан маълумки, Александр Македонский ақлан, жисмонан ва руҳан тенгсиз куч-қудрат соҳиби бўлган. Шунинг учундир ўз вақтида аёвсиз ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...