Cатира
15 august 2025

Сиз ниманинг пешиндасиз?

Бир куни Мажнун (асл исми Қайс) йўлда Лайлининг итини кўриб қолди. Севгилимнинг итини бир эркалай деб Мажнун итнинг ëнига  борса ит қочди. Мажнун итни қувиб кетди. 

Ит қувлаган Мажнун бир масжиднинг ëнидан «зувв» этиб  ўтиб кетди. Масжид айвонида одамлар номоз ўқиб ўтирарди. Итни қувиб ушолмаган Мажнун ортига қайтаëтиб яна масжид олдидан ўтди. 

Масжидда номоз ўқиб ўтирган одамлардан бири  Мажнунни маломат қилди. «Нега номоз пайтида бир кўппакнинг ортидан қувалаб юрибсан. Бизнинг номоз ўқиб ўтирганимизни кўриб ҳам югуриб ўтиб кетдинг,» деди. 

Мажнун бўлса: «Мен сизларни кўрганим йўқ. Мен севгилимнинг ити пешинда эдим. Бутун ўй ҳаëлим ашинга фокусланган эди. Менку бир ит пешинда юриб сизларни кўрмадим. Аммо сизлар номоз ўқиëтиб¸ Худо пешинда бўлиб, узоқда ит қувалаб юрган Мажнунни қандай кўра олдингиз? Нега ўз эътиқодингизга фокусланмай ëн атрофга аланглайсиз?» дейди.

Бугун ўзи чала-чулпа рўза тутиб: «Нега палончи рўзадор эмас?» дея бармоқ ниқтаган такфирчилар микробдай урчиган. Ўзинг рўза тутдингми? ОК. Табриклаймиз. Сенга охиратда пойдаси тегади.  Аммо бошқа билан сенинг нима ишинг бор? Бировнинг кўзидаги зирапчани кўргунча, ўз кўзингдаги ғўладан эҳтиëт бўл. 

Ит қувган Мажнунни бенамозликда айблаган мутаасиб каби бўлма. Ҳар кимнинг гўри бошқа¸ совол жавобини ўзи беради. Сен эса ўзингни бил. 

Шу ўринда яна бир ривоят. Бир оқ дўппилик соқолтой йигит бетонкани ўртасида ўтирволиб номоз ўқияпти. Икки тарафда ўтаëтган камаз шўпирлари мошиндан калла чиқариб «Баракалла. Роса тақволи экансан» дейишса, анави йигит номозни тўхтатиб уларга қараб «мен рўзаям тутганман» дермуш.

Ашнақа гаплар.

Тағин ўқинг
20 january 2017
«Халқ сўзи» газетасида (18.01) Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари миллий маркази раисининг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактларнинг 50 йиллигига бағишлаб Москвада ...
6 june 2022
1922 йилнинг 6 июнида Халқ комиссарлари кенгаши декретига кўра, Адабиёт ва нашриёт ишлари бўйича бош бошқарма (Главлит) ташкил этилди. ...
29 april 2016
Ўзбек ҳукумати тепасидагиларга трамвайнинг асло кераги йўқ, ўзбек мулозимининг трамвай ёки велосипед миниши – уни кўчага чиқазиб сазойи қилиш ...
21 december 2020
Қишлоқи қиз шаҳардаги бой оилага келин бўлиб тушгач, ўз уруғларидан уяларкан: «Кевурманглар кир-чир бўлиб. Бизани уйимизага фақат чиройли кийинган ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...