Cатира
18 december 2025

Алишер Илҳомов: Путин дўпписини осмонга отсин

Комилжон исмли тожик болани ўлдирган Тимофей 9 синфда ўқир ва 14 ёшда эди. У ўлдиришни режалаган қурбонини айнан миллий мансублигига қараб танлади. Бу қотиллик кўпчиликни шок ҳолатига туширди. Лекин ҳайрон қолишга ҳожат йўқ, чунки бу Россия «зомби қутиси»дан (ТВ) тинимсиз оқиб келаётган рашистик пропаганда ва нацизм руҳдаги мияни ювиш натижасидир.

Путин мамнун бўлиши керак, чунки бу унинг сиёсати мевасидир. Унга айнан шундайлар керак ва у айнан шундай манқуртларни тарбиялаб етиштиришни кўзлаган эди. Тан олишимиз керак — у ўз мақсадига эришди.

Ягона истисно шундаки: Путин бу каби «тимофейлар» айнан президент бармоғи билан кўрсатган одамларни ўлдиришини афзал кўрган бўларди. Бу зомби эса бироз шошилиб қўйди. Аммо, катта эҳтимол билан, у ягона «зомбилашган» бола эмас ва биз ҳали пул учун эмас, балки ўз қарашлари ва мафкураси учун одам ўлдирадиган янги «Z-авлод» вакилларини яна кўп кўрамиз.

Тимофейнинг тақдири нима бўлади? Уни, катта эҳтимолда, айбдор деб топишади, лекин вояга етмагани сабабли қамоққа тиқишмайди. 3-4 йилдан кейин эса уни навбатдаги СВОда (Украинага қарши урушда. таҳр.) иштирок этиш учун қуролли кучлар сафига таклиф қилишади.  Фронтда бу зомби ўзи учун ҳеч қандай салбий оқибатларсиз, катта миқёсда одам ўлдириш имкониятига эга бўлади. Қанча кўп ўлдирса, шунча кўп мукофот, жумладан «қаҳрамонлик» юлдузини

Тағин ўқинг
23 february 2022
Билгичларнинг айтишича, Игорь Шепелнинг Швейцариядаги банкда 2 миллион 817 минг швейцария франкига эга бўлгани кўплаб ўзбек чекистларини шокка туширган. ...
13 december 2023
Ўзбекистонда жиноят доираларида танилган тадбиркор Ғафур Раҳимовга нисбатан жиноят иш очилган эмас. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош ...
2 april 2025
Элтуз порталига ёғилаётган шикоятлар оқимини ёритишда давом этамиз. Навбатдаги бешта мактуб Ўзбекистоннинг Тошкент, Наманган, Жиззах ва Андижон вилоятларидан келган ...
10 december 2020
Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги киносаройнинг кичик залида 18 йил давомида тақиқда бўлган “Маҳмудхўжа Беҳбудий” фильмининг тақдимоти камтарона ва одми ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...