Cатира
24 december 2025

Соғлиқни сақлаш вазирига янги йил морооо бўлсин!

Ўзбекистонда ҳеч қайси тизим соғлиқни сақлаш тизимичалик коррупция ботқоғига ботмаган. Келган бемордан ҳам, ўлган бемордан ҳам соққа қилиш  – “ўзбек тиббиёти”нинг қон-қонига, тизим-тизимига сингиб кетган иллат.

Бугунги “саховатпеша”лар ҳам тарқатган эҳсонини Марказий Онкология шифокорлари кўрмасин, билмасин, эшитмасин. Билса — фақат Тангри таоло билсин ва бемор билсин, савоби охиратга кафорат бўлсин, дея жума намозларида илтижо қилинмоқда. Чунки эҳсон пули тарқатилгани ҳақида марказий медсестра ёки санитарка бўлим бошлиғига мужда берса, касалнинг ҳолига касаллиги йиғлайди.

Бу каби ҳолатлар республиканинг исталган тиббиёт муассасасида учрайди. Чунки тиб-маорифни соққа билан хатм қилган талабанинг келажаги шул эрур. Ҳатто бу юртнинг оқили ҳам, одили ҳам, отаси ҳам, онаси ҳам, кўпни кўрган кайвониси ҳам, тўрт хотин олган қорисиям боласига: “Олгину, олдирмагин”, дея фотиҳа беради.

Мана, янги йил байрами ҳам яқин. Шу муносабат билан барча тиббиёт масканлари ва марказларида “тепага” совға бериш, главрачни рози қилиш, замглаврачнинг кўнглини олиш каби советдан қолган соққа отиш тизими оби-ҳаётдек оқиб кетяпти.

Хўш, тепага ёки главрачга совға беришдан мақсад не?

Пул йиғишдан мақсад – шу жойида умрининг охиригача ишлаб қолиш. Айниқса, главрачлар: “Ўлигим ҳам шу иш жойимдан чиқсин”, дея соғлиқни сақлаш вазирлигига пул ва турли ҳадялар бериб, “тепани” совға ва пулга кўмиб, вазирнинг етти авлоди, болабақрасини боқиш билан овора.

Ставка эса энг қуйи қатлам – санитаркалардан 100 мингдан, ҳамширалардан 200 мингдан бошланиб, тепага қараб кўтарилиб боради. Пул йиғмаган мискин ҳам, пул бермаган тиббиёт ходими ҳам йўқ бу ўлкада.

Ровийларнинг муждасига кўра, вазирнинг ҳатто ҳожатхонаси ҳам олтиндан бўлиб кетган эмиш. Баъзи билгичлар эса вазирнинг боласи чет эл фуқаролигини олиб, яшаш жойини ҳам четга кўчирган, дейди. Айрим главрачлар эса амал курсисида икки йил ўтириб-ўтирмай, даңғиллама ҳовли ва қўшимча бизнесни бошлаб юборган эмиш.

Бир ҳайдалиб, яна янги лавозимга тикланган арбоб айтганидек: “Лубая бизнес – хараша!”

“Уйда ёлғиз” фильмидаги бир гап ўзбек мардуми орасида йилдан йилга кўчиб сайқалланиб келади:

“Байраминг муборак вазир, келаётган янги йил билан!”

Тағин ўқинг
24 february 2016
Клептократия ҳукмрон Ўзбекистонда бугунги кунда қоғозбозлик амалдорларининг оддий иш йўсинига айланган. Оддий одамлар у ёқда турсин, Eltuz.com яқинда эълон ...
11 april 2018
Шоир Шавкат Раҳмон ижодига оид кўрсатувда унинг Усмон Азим, Хуршид Даврон ва Муҳаммад Солиҳ билан тушган фотосурати 3 апрель ...
8 september 2025
Туркиянинг Бўлу, Алания ва Трабзон вилоятларида хавфсзилик кучлари ўтказган амалиëтда ўнлаб ўзбек фоҳишалари қўлга олинди.  Таътил мавсуми боис танфурушлар ...
2 august 2021
Иккита кокилига икки хил бантик таққан сепкилли қиз аслида 23 ëшда. Исми Назокат, аммо ўзига НОЗИ деб исм қўйволган. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...