Cатира
15 january 2026

Кун латифаси

Бир куни эр ишдан кайфияти йўқ, чарчаб келибди. Хотини эса эшик олдида кутиб олиб, тинмай гапира бошлабди: — Адаси, биласизми қўшнимиз нима деди? Анави янги кўйлагимни кўриб ҳаваси келди. Кейин телевизор бузилиб қолди, уста чақирдим. Кейин ойим телефон қилдилар, эртага келарканлар…

Эр чидаб туролмай гапни бўлибди: — Бўлди қилсангчи! Менга қисқа ва лўнда қилиб гапиришни ўргангин!

Хотин бироз ўйланиб туриб, дебди: — 200 доллар.

Эр ҳайрон бўлиб: — Нима 200 доллар? — деб сўрабди.

Хотин: — Қисқа ва лўнда айтсам: кўйлак, телевизор ва ойимнинг йўлкираси!

Тағин ўқинг
28 october 2019
Ўзбекистон ҳарбийлари илк бор бор ҳаво ҳужумидан мудофаага мўлжалланган FD-2000 ракеталарининг амалий синовларини ўтказмоқда.  Мазкур синовлар Қашқадарё вилоятида жойлашган ...
3 november 2016
1991 йили Қарағандада оламдан ўтган рассом Роберт Граббе 1903 йилда Новороссийскдан Одессага қараб сузаëтган кема ичида туғилган эди. Фирибгару ...
29 december 2025
Кеча ақлли эдим, дунёни ўзгартирмоқчи бўлдим. Бугун дономан, ўзимни ўзгартиряпман.
30 december 2016
Ўзбекистонга Шавкат Мирзиёев президент бўлганидан кейин очиқ саҳнага қайтган Юлдуз Усмонова, шунингдек унинг қайтиши билан катта саҳнадан «сал чеккага ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...