Cатира
2 august 2018

Фантастика: Ўзбек ҳожилари шайтон рамзи сифатида Каримов ҳайкалига тош отди

Албатта, бу Туз деган рассомнинг хаëл маҳсули, холос.

Аслида ўзбекистонлик ҳожиларнинг шайтонга тош отгани мана бундай кечди.

Шу йил 24 сентябрь ўзбек ҳожилари Муздалифадан Минога қайтиб келдилар ва шайтонга тош отиш учун Жамарот майдонига йўл олдилар.

Йўлларда гоҳ талбия, гоҳ такбир айтиб юришди. Ҳожиларимиз ҳайитнинг биринчи куни Жамарот майдонидаги рамзий катта шайтонга 7 та тош отдилар.

Ҳайитнинг иккинчи ва учинчи кунлари ҳожиларимиз кичик, ўртача ва катта рамзий шайтонга 7 тадан жами 42 та тош отдилар.

Шайтонга тош отиладиган устунлар учта бўлиб, (Уларнинг Каримов¸ Иноятов ва Мирзиëевни тамсил қилгани ҳақидаги гаплар нотўғри) зиёратчилар ҳайитнинг биринчи куни биринчи ва иккинчи устунларга тош отилмай ўтиб кетавердилар.

Учинчи устунга бориб, яъни катта рамзий шайтонга юзланиб 7 та тош отишди.

Ҳар тош отаётганда “Аллоҳ буюкдир! Эй, Аллоҳим, Раҳмоннинг тоати шайтоннинг хорлиги учун, Китобингни тасдиқлаб Пайғамбаринг суннатига эргашган ҳолда отаман”, дейишди.

Дарҳақиқат, Аллоҳ буюк Ўзбекистон золимлари эса паст ва забундир.

Рассом: Туз,
eltuz.com,
2015 йил 27 октябрь

Тағин ўқинг
19 october 2023
Ўзбекистонда иссиқхона хўжаликлари йўқ бўлиб кетиш арафасида, дея ҳисобламоқда ўзбекистонлик мустақил иқтисодчи Юлий Юсупов. Унинг ижтимоий тармоқда чоп этган ...
27 september 2024
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 26 сентябрь куни француз олими Стефан Дюдуанон (Stefan Dudouannon) иштирокида шоир Чўлпон хотирасига ...
15 january 2017
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматини 1995 йилнинг 26 июнидан бери бошқарган Рустам Расулович Иноятов, мамлакатдаги юзага келган вазиятдан келиб чиққан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...