Асосий мавзулар
15 january 2019

Ўзбек ҳукумати немис қурувчилари ҳақини ўн йилдан буён кечиктирмоқда

Немис ширкатлари Тошкентдаги Халқаро форумлар саройи қурилиши учун ўн йилдан буён ўз иш ҳақларини кутишмоқда. Германия матбуотига кўра, федерал ҳукумат Ўзбекистон президенти олдида бу муаммони кўтариши мумкин, бироқ ўзини тиймоқда. 

Берлинда чиқадиган йирик газета – Süddeutsche Zeitung (Зюддойче Цайтунг) 14 январь куни Тошкентдаги ҳашаматли сарой қурилишида иштирок этган немис ширкатлари  шартнома бўйича 130 миллион миқдордаги ҳақларини ҳануз олишолмаётгани ҳақида ёзди. 

Мақола муаллифи Даниэль Брёсслер Тошкентдаги Халқаро форумлар саройи қуриб битказилганидан ўн йил ўтиб ҳам миллионлаб евро ҳақлари берилмаган ўртаҳол немис ширкатлари бугунга келиб сиёсатчиларнинг ёрдамидан умидвор эканини билдирди:

«Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Берлинга ташрифи кутилаётган 20 январь куни бундай имконият яратилиши мумкин. Бироқ федерал ҳукумат афтидан немис кредиторлари қийинчиликлари билан Ўзбекистон раҳбарини ташвишга солишни истамаётган кўринади».

Газетанинг ёзишича,  «Эркин демократлар» партиясидан парламент аъзоси Рената Алт (Renata Alt) Германия федерал ҳукуматига президент Мирзиёев билан учрашувда қарзлар масаласини кўтариш юзасидан сўров жўнатган. 

Федерал ҳукумат сўнгги ойларда бир неча бор «ўзбек ҳукуматига тўланмаган ҳисоб-китобларни тақдим қилгани» ҳақида билдирган. Натижада ўзбек элчихонаси кредиторлар ҳамжамияти билан музокараларга киришган. Бироқ музокаралар ҳануз тугамаган.

Мақолада ёзилишича, ҳар қандай шароитда ҳам Ўзбекистон президенти Берлинда дўстона қаршиланиши кутилмоқда. 

Немис парламенти аъзосига юборилган жавоб мактубидан иқтибос келтириб мақолада ёзилишича, Германия иқтисодиёти Ўзбекистондаги ислоҳотлардан наф кўрмоқда: Масалан, 2017 йилда Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми тахминан 32 фоиз ошган ва 607 миллион еврога етган. Бу кўрсаткич 2018 йилнинг октябрига келиб аввалги йилнинг шу даврига нисбатан тағин 16 фоиз ошган. 

«Диктатор Ислом Каримов таъбига мос муҳташам сарой қурилганидан сўнг Тошкентда чиндан ҳам кўп воқеалар юз берди. Гарчи 2016 йили унинг ўлимидан сўнг демократик ўзгаришлар ҳақида сўз ҳам бўлгани йўқ, янги раҳбарият ҳеч бўлмаса мамлакат иқтисоди замондан орқада қолмаслиги учун тиришмоқда», дея ёзади немис нашри.

Бироқ Ўзбекистондаги ислоҳотлар “Зеромакс” ширкати қурбонлари – немис кредиторларига ҳозирча ёрдам бергани йўқ

«Зеромакс» Швейцариянинг Цуг (Zug) шаҳрида рўйхатдан ўтган бўлиб, Ўзбекистонда йирик нефть савдоси билан шуғулланган ва 2009 йили улкан қарзлар билан банкрот бўлган ширкатдир. 

Гарчи Гулнора Каримова 2009 йили “Зеромакс”га алоқаси йўқлигини билдирган бўлса-да, ўтган йилнинг октябрида Швейцария газеталари «Зеромакс» Каримованинг 127 миллион франк миқдордаги тўловини амалга оширганига оид полиция ҳисоботи келиб тушгани ҳақида ёзган эди. 

Немис газетасининг ёзишича, парламент аъзоси бўлган Альт хоним Германия ҳукуматини «ноадекват ҳаракатлар»да айбламоқда. Унинг сўзларига кўра, «немис ширкатлари йўқотган 130 миллион евродан келиб чиқиб, бу тушунарсиз ва йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолатдир».

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 march 2021
1976 йилнинг 29 мартида АҚШ кинокадемиясининг 48-Оскар тақдимотида бешта асосий мукофот битта фильмга берилди. Бу Милош Форманнинг “Какку уяси ...
22 december 2017
22 декабрь куни президент Мирзиёев Ўзбекистон Олий Мажлисида қилган бир неча соатлик жонли мурожаатида молия ходимларини «каламушлар» деб атади. ...
7 october 2023
Август ойида Қашқадарё  вилояти  Косон  туманидан  ўтган  катта  каналнинг Гувалай  қисми тупроқ билан  ёпиб  қуйилган. Бунинг оқибатида 20 мингга ...
24 april 2016
Бундан 5 йил олдин Тошкент шаҳар хокимлиги Чехиядан 20 та трамвайни донасига бир миллион АҚШ доллари тўлаб сотиб олган ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...