Асосий мавзулар
29 january 2020

«Абу Сахий»нинг янги эгаси ëнғин чиқишини сабаб қилиб тужжорларни дўконидан айирмоқчи

Собиқ “Абу Сахий” бозоридаги дўконлари бузилишидан норози тадбиркорлар ғалаёни ортидан бозорнинг янги эгаси “Tashkent Trade Center” хусусий корхонаси 27 январь куни ўзининг телеграм каналида воқеага изоҳ берди.

“Tashkent Trade Center” изоҳига кўра, бозорнинг 1-блокида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) ва Тошкент шаҳри Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси (ЁХББ)нинг «ёнғинга қарши камчиликларни бартараф қилиш ҳақидаги хулосаси» асосида реконструкция ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.  

Реконструкция, яъни бозорнинг 1-блокидаги “контейнер дўконлар” ўрнига янги дўконлар қуриш режаси амалга ошгунга қадар дўкондорлар иш фаолиятини вақтинча тўхтатишлари ҳақида расман огоҳлантирилган.

Шунингдек, “Tashkent Trade Center” хусусий корхонаси дўкон эгаларига 2019 йилнинг декабрида қуриб битказилган савдо мажмуасининг ертўла қисмидан вақтинчалик жой олишни таклиф қилган.

«Элтуз»га келиб тушган, бозордаги ғалаён акс этган видеода айни талаб ва таклифлар дўкондорларни ғазабга келтирганини кўриш мумкин.

«Вазирлар Маҳкамасининг 16 ноябрдан кучга кирган қарори бор. Шу асосда тадбиркорнинг талаби устувор бўлиши керак. Ертўладан эмас, мулк эгаси хоҳлаган жойдан берилиши керак жой. Биринчи қаватни хоҳлаяпсизларми, биринчи қаватдан беришлари керак. Агар рози бўлмасаларинг келишув имзоси қўйилиши керак эмас», дейди видеода ўзини мулк эгаларидан бири дея таништирган эркак.        

Ўтган 2018 йилнинг 16 ноябрида Чилонзор тумани ҳокимлиги вакилларининг тадбиркорлар билан учрашувида ҳам айни норозилик билдирилгани ҳақида «Элтуз» мақола чоп қилган эди.

Исмини айтмаган, “Элтуз” суҳбатлашган дўкон эгаларидан бўлган бир аёлнинг айтишича, кўпчилик дўкондорлар мулки олиб қўйилиши ҳақида оғзаки огоҳлантирилган.

Бунинг сабабини бозор инфратузилмаси ўзгартирилиши мақсадида дўконлар бузилиши билан изоҳлашган. Бироқ тортиб олинадиган дўкон ўрнига на муносиб товон пули ёки янги дўконлардан бирини бериш ҳақида гап кетмаяпти.

“Менинг дўконим майдони 16 квадрат метр Дўконнинг мулк кадастр ҳужжатлари 2012 йилнинг апрелида номимга расмийлаштирилган. Дўконнинг бугунги кундаги нархи 100 минг долларга яқин бўлади. Лекин гап товон пули ҳақида ёки бозор ўрнида қуриладиган янги дўконларнинг бизга берилиши ҳақида кетмаяпти”, дейди савдогар аёл.

Норозилар, жумладан, инвестор билан учрашишни, мулк эгалиги қонуний ҳужжатлаштирилишини, бозор маъмурияти, мулк эгаси ва инвестор ўртасида манфаатлар акс этган уч томонлама шартнома тузилиши талабларини илгари суришмоқда.

Тошкентдаги “Абу-Сахий” бозори ва шу номдаги карго ширкатининг Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг куëви Темур Тиллаевга тегишли бўлгани айтилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 august 2019
Узоқ йиллар давомида режим пахтақўярлари томонидан оғзи кўпириб мақтанилган “тараққиётнинг ўзбек модели нотўғри бўлгани” мамлакатнинг энг юқори доиралари томонидан ...
14 march 2018
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев фармони билан Миллий хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизматига айлантирилди. Жорий йил январида президент Шавкат Мирзиёев ...
20 december 2017
16 декабрь куни Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов футболдан четлатилди. Ўзбекистон футбол федерацияси – ЎФФ қўмитаси унинг ...
24 june 2025
Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи ва ишлаб келаётган шифокорнинг ҳаёти мамлакатдаги ёш мутахассислар, айниқса ногиронлиги бўлган шахслар қандай муаммоларга дуч келаётганини ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...