Асосий мавзулар
14 october 2021

ЕХҲТ миссияси: Ўзбекистондаги президент сайловида инсон эркинликлари чекланганича қолмоқда

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) кузатувчилар миссияси 11 октябрь куни Ўзбекистондаги президент сайловига бағишланган оралиқ ҳисоботини чоп қилди.

Сайловнинг ҳуқуқий асосига доир қонун ҳужжатлари ислоҳот жараёнидан ўтаётгани, ДИИҲБнинг аввалги тавсияларидан айримлари амалиётга жорий этилганини урғулаган ЕХҲТ миссияси эътиборни бу йилги президент сайловида йўл қўйилаётган камчиликларга қаратади.

Ҳисоботда айтилишича, ДИИҲБнинг “фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш, сайлов ҳуқуқларини чеклаш ва мустақил номзодларни кўрсатишга тақиқларни олиб ташлаш билан боғлиқ” тавсиялари бажарилмаган.

Миссия қарийб 21,2 миллион сайловчи рўйхатга олинган сайловда оғир жиноятлар учун қамоқ жазосини ўтаётган маҳбуслар, шунингдек, суд томонидан, жумладан, ақлий ва руҳий сабабларга кўра лаёқатсиз деб топилган фуқаролар овоз бериш ҳуқуқига эга эмаслигини танқид остига олади.

ДИИҲБнинг оралиқ ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда президентликка номзодлар ўртасида рақобат йўқ, юзма-юз мунозара кураши кўзга ташланмайди.

Ҳисоботда, шунингдек, журналист ва блогерларни қўрқитиш ва таъқиб қилиш, ОАВ учун тақиқлашга мойил қонун ҳужжатлари ва баъзи халқаро ОАВ ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг веб-сайтларини ёпиш ҳолатларига эътибор қаратилган.


Ўзбекистонда 24 октябрда ўтадиган президент сайловига ЕХҲТ 26 давлатдан танлаб олинган кузатув миссиясини 15 сентябрда жўнатган эди. 

Шимолий Америка, Европа ва Осиёнинг 57 давлатини жамлаган ЕХҲТ дунёда тинчлик ва демократияни таъминлаш учун иш олиб бораётган йирик ташкилотдир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 november 2016
Ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаеванинг аризасига Чиноз Туман прокурори Д. Маҳмудов томонидан берилган жавобда таълим ва тиббиёт ходимлари пахта даласига ...
28 december 2025
Муҳаммад Солиҳ САЙЛОВ Октябр ойининг охирида Каримов Ўзбекистонда президент сайлови бўлишини эълон килди. Сайлов 1991 йил 29 декабр кунига ...
22 april 2016
«Авакян иши» номи билан шов-шув бўлаётган жиноят иши тўғрисидаги «фош этувчи» тафсилотлар Ўзбекистон ТВси экранидан ўзбек интернет ресурсларига кўчди. ...
6 october 2025
Аxмад Бейжон Эржиласун Эшик такиллади. “Нега бунча қаттиқ уришади”, деб ўйлади Гулнор ва эшикни очди. Остонада Корлиғашев турарди. Сочлари ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...