ART-DURBIN
7 january 2020

Улуғбек расадхонасини топган археологнинг 120 йиллиги Тошкентда нишонланмади

Марказий Осиë археологияси ва меъморий реставрацияси асосчиси Михаил Массон туғилганига 2017 йилнинг декабрида 120 йил тўлди. Бироқ Археолог изланишлар олиб борган Ўзбекистон Фанлар академиясида бу сана ўтган йил ҳам бу йил ҳам нишонланмади.

Айни пайтда унинг Тошкентдаги қабри қаровсиз ëтибди. Шарқшунос олим ва археолог Михаил Евгеньевич Массон Марказий Осиëда археология илми ривожига катта ҳисса қўшган илмий арбоб сифатида дунë шарқшунослари тарафидан қадрланади.

Массон ўз ҳамкасблари билан бирга навбатдаги археологик сафарда

У 1908—1909 йилларда археолог В.Л.Вяткин раҳбарлигида Улуғбек обсерваториясини қазиб топиш ишларида қатнашган. 1912 йилнинг 1 июнидан Вяткин Массонни ушбу қазишма майдонига раҳбар этиб тайинлаган.

Массоннинг археологик қазишмалар соҳасида эришган ютуқлари минтақанинг барча мамлакатларини қамрайди.

У Кушон давлати, қадимий Термиз, бугунги Қозоғистон ҳудудидаги Туркистон шаҳри қолдиқларини ўрганган.

Археолог Туркманистонда қадимий Парфияга оид Нисо ва Марв антик шаҳарларида қазишмалар олиб борган.

У, шунингдек, Ўрта Осиё археология мактабини яратди ва келгусида Марказий Осиëнинг етакчи археологлари бўлиб етишган  мутахассисларга таълим берди.

Массоннинг отаси, якобинчилар террори пайти Россияга келиб қолган француз аристократи Евгений Людвигович Массон кейинчалик оиласи билан Самарқандга кўчиб келган эди.

Михаил Евгеньевич Массон Тошкентда 1986 йили Дўмбирободдаги қабристонга дафн этилган.

Акмал Ризаев
Тошкентлик блогер
Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 december 2025
1922 йил 29 декабрда имзоланган СССРни ташкил этиш тўғрисидаги шартнома XX аср сиёсий харитасини бутунлай ўзгартириб юборган ҳужжат бўлди. ...
25 june 2021
Техник сабабларга кўра, бугун жума ваъзи эфирга узатилмайди. Аммо азиз муштарийлар учун бир пайтлар Урганчдаги мен ишлаган ТВ АЛС ...
25 march 2025
Хоразм вилояти Шовот туманида  20 яшар йигит бензин цистернаси ичида фильтр тузатаётиб вафот этди.  Уни ёлғиз қолдиришган, ҳеч қандай ...
5 april 2023
Буюк Британия бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Россия иштирок этишидан хавотирланиб, уни бойкот қилишга қарор қилди.  Халқаро бокс ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...