Вақт машинаси
25 february 2024

Мухолифатчи профессор Ботир Норбоев хотираси

Бугун ўзбекистонлик профессор олим ва мухолифат арбоби Ботир Норбоев вафот этган кун. У 2019 йилнинг 24 февраль куни 72 ёшида вафот этган, Тошкентнинг «Оқтепа» қабристонида дафн қилинган эди.

Шу куни қариндошлари, яқинлари, сафдош дўстлари уни сўнгги манзилга кузатишар экан, ижтимоий тармоқда ўз хотираларини ëзишди.

«У фан доктори бўлса-да, каримизмнинг узун қўллари ишдан ҳайдади. Бир неча ўғли ва хотини билан ишсиз қолди. Аммо у миллий фикридан қайтмади. Қозоғистон ва Туркия университетларида профессор бўлиб ишлади», дея фейсбукдаги саҳифада ëзилди.

Тўра Мирзо бир гуруҳ ҳамфикр дўстлари – Мамадали Маҳмуд, Бахтиёр Исабек билан марҳумнинг қабри бошида туришди.

1990-йилларда Норбоев Қозоғистонга кетишга мажбур бўлди. Дастлаб Чимкент шаҳридаги Жанубий Қозоғистон университетида талабаларга дарс берди. Кейинчалик «Туркистон тонги» газетасида ва Қозоғистон халқлари бирлиги жамиятида фаолият кўрсатди.

Умрининг сўнгги йилларида Туркияга кетган олим Норбоев Кастомону университетида «Туркистон адабиёти»дан дарс берди.

«Туркийлар учун ўрта тил масаласини кўтарардилар», дея хотирлайди Ботир Норбоевни таниқли журналист Карим Баҳриев фейсбукдаги саҳифаси орқали.

Асли хивалик бўлган филология фанлари доктори Ботир Норбоев миллий мустақиллик учун суронли кураш йилларида Тошкентда ўз шогирдлари билан бирга «Бирлик» халқ ҳаракатининг олдинги сафларида бўлди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 november 2025
Мен ўзбек сегментидаги Facebook’ни жуда яхши кўраман — ҳақиқий янгиликлар портали: цензурасиз, тўсиқсиз, ҳеч қачон ҳеч ким ëн бермайдиган  ...
25 january 2017
Фарғона вилоятининг туман ИИБ идораларидан бирида ишловчи Элтуз манбасига кўра, баъзида гуруҳ бўлиб, баъзида якка тартибда уйларга кираётган ўғри ...
11 december 2017
Ëшлар иттифоқи кафиллиги остида жиноятчилар суд залидан озод қилинмоқда. Лекин бу кафиллик шу йилнинг 27 сентябрида қамоққа олинган журналист ...
6 october 2022
«Элтуз портали»га келган бешта шикоят мактуби ва талабалар эътирози юзасидан расмий муносабатни ўқиб эшиттирамиз дастлабки шикоят Фарғона вилоятидан: «Мажбурий ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...