Вақт машинаси
24 december 2025

24 декабрь — Совет армияси Афғонистонга киритилди

1979 йил 24 декабрь куни Совет Иттифоқи қўшинларининг Афғонистонга киритилиши ХХ аср охиридаги энг оғир геосиёсий қарорлардан бири бўлди. Бу воқеа Афғонистон тақдири билан бирга бутун СССР келажагини ҳам ағдар-тўнтар қилди. 

1978 йилда Афғонистонда «Савр инқилоби» бўлиб ўтиб, ҳокимиятга Халқ-демократик партияси келди. Аммо партия ичидаги бўлинишлар, мажбурий ислоҳотлар ва диний-анаънавий жамиятнинг қаршилиги мамлакатни фуқаролар уруши жарлигига итариб юборди. 

1979 йилга келиб президент Ҳафизулло Амин ўз иттифоқчиларига ҳам ишонмай қолди. Кремлда эса Амин АҚШ томонга оғиб кетиши мумкин, деган қўрқув кучайди.

Кремлда қабул қилинган махфий қарор

1979 йил декабрь ойи ўртасида КПСС Сиёсий бюроси раҳбарияти – Брежнев, Андропов, Устинов ва Громико

махфий қарор қабул қилишди. 

Босқин учун расмий баҳона сифатида «дўст Афғонистон ҳукуматининг илтимосига кўра мамлакатда тинчлик ўрнатишга ёрдам кўрсатиш» эди.

Шу важ билан 24 декабрь куни Совет ҳаво-десант бўлинмалари Афғонистонга киритила бошлади. Бир неча кундан сўнг, 27 декабрда Кобулда махсус операция ўтказилиб, Ҳафизулло Амин ҳокимиятдан ағдарилди ва ўлдирилди. Унинг ўрнига Москвага содиқ Бабрак Кармал олиб келинди.

10 йиллик урушнинг бошланиши

СССР раҳбарияти Афғонистондаги операция қисқа муддатли бўлади, деб ўйлаган эди. Украина босқини бошида ҳам уч кунда Киевни оламиз деган дағдағалар янграганини эсланг. 

Афғон уруши 10 йилга чўзилди.  Ҳеч кимга керакмас бўлган бу урушда 15 мингдан ортиқ совет аскари ҳалок бўлди, юз минглаб афғон тинч аҳолиси қурбон бўлди ва радикал исломий гуруҳлар кучайди.

Бу уруш Совет иқтисодиётига улкан зарба берди, халқаро майдонда СССР обрўси сариқ чақага тушди. АҚШ, Ғарб давлатлари ва СССР ўртасидаги «совуқ уруш» янги босқичга чиқди.

Интиқонинг ибтидоси

24 декабрь 1979 йилда бошланган Афғонистон уруши Совет Иттифоқи парчаланишига олиб борган асосий омиллардан бири бўлди. Афғонистонни тез фурсатда ишғол қилмоқчи бўлган СССР муқаррар фожтага юз тутди.

Тағин ўқинг
26 november 2018
Ҳақиқатдан ҳам, “Яхшига қилсанг яхшилик ҳам айтадур, ҳам қайтадур ,- дейди, “ёмонга қилсанг яхшилик, на айтадур, на қайтадур” дейишади. ...
29 december 2025
Давлат бошқарувининг ашинча тепаларида юрадиган бир танишимни айтишича, юқоридагилар кулги бўлишдан, карикатура ва сатирага нишон бўлишдан ўлгудай қўрқар экан. ...
31 august 2018
Тунги клуб қўриқчилари билан пичоқлашувда 8 август куни тошкентлик спортчи Жамшид Кенжаевнинг ўлими ортидан мамлакатда «тозалаш» ишлари бошлаб юборилди. ...
8 june 2020
Рунетда, унинг кетидан эса ўзнетда АҚШдаги воқеаларнинг муҳокамаси давом этмоқда. “Ирқчи эмасман, лекин дўконларни ёқишнинг қора танлилар ҳуқуқларига қандай ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...