Вақт машинаси
5 january 2026

Вақт машинаси: 5 январь – Германияда миллатчи партияга асос солинди

1919 йил 5 январда Мюнхендаги «Шибер» пивохонасида содир бўлган воқеа кичик бир сиёсий гуруҳнинг йиғилишидек кўринса-да, аслида у инсоният тарихидаги энг фожиали даврлардан бирига дебоча бўлган.

Биринчи жаҳон урушидан кейин мағлуб бўлган Германияда иқтисодий инқироз ва сиёсий беқарорлик ҳукм сурарди. Темир йўл чилангари Антон Дрекслер ва журналист Карл Харрер шу куни Германия ишчилар партиясига (Deutsche Arbeiterpartei — DAP) асос солишди.

Мақсад ишчилар ўртасида ҳам миллатчилик, ҳам социалистик ғояларни бирлаштириш эди. Бошида партия жуда кичик бўлиб, унинг аъзолари атиги 20-30 кишидан иборат эди.

Адольф Гитлернинг саҳнага чиқиши

Ўша пайтда армияда хабарчи (информатор) бўлиб ишлаган Адольф Гитлер ушбу партия устидан назорат қилиш учун юборилади. Бироқ, йиғилишдаги баҳсларда қатнашиб, ўзининг нотиқлик қобилиятини намойиш этади ва тез орада партия аъзосига айланади (унинг аъзолик рақами 555 эди, аслида эса у 55-аъзо бўлган, партия нуфузини ошириш учун рақамлар 500 дан бошланган).

1920 йилда партия номи Германия миллий-социалистик ишчилар партияси (NSDAP) деб ўзгартирилди. Гитлер партиянинг рамзи сифатида свастикани танлади ва 25 банддан иборат дастурни эълон қилди. 

Ушбу дастурда Версаль шартномасини бекор қилиш; Германияни ягона ва қудратли давлатга айлантириш; Яҳудийларни фуқаролик ҳуқуқларидан маҳрум қилиш каби радикал ғоялар бор эди.

Бу кичик партиянинг шаклланиши кейинчалик глобал фожиаларга йўл очди.

1933 йилда Гитлернинг ҳокимият тепасига келиши ва демократиянинг йўқ қилиниши. 70 миллиондан ортиқ инсоннинг ёстиғини қуритган энг йирик урушнинг бошланиши, миллионлаб яҳудий ва бошқа миллат вакилларининг тизимли равишда қириб ташланишига олиб келди.

Хулоса қилиб айтганда, 1919 йил 5 январдаги воқеа «оддий ишчилар гуруҳи» сифатида бошланган ҳаракат қандай қилиб дунёни ҳалокат ёқасига олиб келиши мумкинлигига тарихий мисолдир.

Тағин ўқинг
11 december 2019
Муҳаммад Солиҳ ҳаётига бағишланган “Бегона” фильмининг 6-қисмида суҳбат асносида адиб ўзи сиёсий сургунда қолаётган Туркия унга бегона эмаслиги, Туркия ...
1 november 2017
31 октябр куни Нью Йоркда ўзбекистонлик 29 ёшли Сайфулло Саипов содир этган террор актида 8 киши ўлди, 11 киши ...
24 october 2023
Элтуз 21 октябрда Дадахон Тоҳиров исмли шахс Фарғона вилояти Данғара тумани Пахлавон балиқхонасида Ўзбекистон тумани ИИБ бошлиғининг акаси ва ...
7 september 2023
Буюк чех импресcионисти асарини чех элчиси Урганчда тақдим қилди Урганч замонавий санъат музейида Германиядаги “Юзук” ташкилоти тарафидан 20-асрдаги буюк ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...