Асосий мавзулар
22 may 2019

22 май – «Шарқ оққуши» номи билан донг чиқарган балерина Малика Собирова туғилган кун

Малика Собирова 1942 йилнинг 22 майида ўзбек найчиси Абдураҳим Собиров ва осетиялик шифокор Мадина опа оиласида туғилиб, ëшлигидан нафосатга ошно бўлди.

Қизалоқнинг нафис ҳаракатлари Ленинграддаги хореография билим юрти ўқитувчиларини ром қилди.

1952 йилда Малика Собирова афсонавий раққоса Надежда Бозорова қўлида таҳсил ола бошлади.

rasm1448
Раққоса сурати совет журналлари муқоваларини безади

Дунëга машҳур опера ва балет (Мариинский) театри саҳнасида қўйилган «Щелкунчик» балетида Малика кичкинтой Маша ролини ўйнаб таҳсин олди.

Рақсдан таъсирланган театр балетмейстери Маликага кўзи очилиб ëпиладиган қўғирчоқ совға қилди.

Бу қўғирчоқ Малика наздида доимо энг юксак эътироф нишонаси бўлиб қолди.

Ўқишни тугатган Малика 1961 йилдан бошлаб Айний номидаги Тожикистон ССР давлат опера ва балет театрида иш бошлади.

Раққоса 1965 йилда Варна шаҳридаги балет конкурсига номзод қилиб танланди.

Малика Собирова Москвадаги Большой театрда Асаф Мессерер ва Галина Уланова раҳбарлигида танловга тайëрланди.

Танловда совет балеринаси сифатида муваффақият билан қатнашган Малика энди Британия ва Ирландия саҳнасида рақс тушиб олқиш олди.

rasm1450
Малика Собирова эри Музаффар Бурхонов билан

Бу орада Малика ўз саҳнадоши Музаффар Бурхонов билан турмуш қурди.

Уларнинг биргаликдаги рақслари дунë балетсеварлари юрагини ҳапқиртирди.

Малика СССР халқ артисти мақомига эришди. Аммо масъуд кунлар узоқ чўзилмади. Докторлар Маликага ўпка саратони деган шафқатсиз ташхисни қўйди.

Малика Собирова 1982 йилда Москвада оламдан ўтди. Шарқ оққуши сифатида балет саҳнасининг маликасига айланган раққоса афсонаси шу тариқа ғамгин якунланди.

Раққосанинг эри Музаффар Бурхонов Тожикистондаги фуқаролар уруши даврида майдонга чиққан миллатчи ва диний экстремистлар тазйиқидан қочиб Польшага кетди.

Видео: Малика Собирова ва Музаффар Бурхоновнинг «Вакханалия» балет композициясидаги рақси

Райҳон Тўйчиева
Eltuz.com учун махсус

Тағин ўқинг
21 january 2021
Андижонлик 31 ёшли тадбиркор Алишер Неъматуллаев тортиб олинган мулкини ҳимоя қилиб, судга 1089 марта мурожаат қилди. 252 та суд ...
20 march 2020
18 март куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди 47 ёшли Гулнора Каримовани жиноий уюшма ташкил этиш, товламачилик, ўзлаштириш ...
11 november 2020
Пост деб ёзишга арзигулик фикр ва кечинмаларим ҳам қолмабди, чамаси. Мумтоз шоира Нодиранинг: Сен на учун дунёга келдинг,Кайфиятинг баён ...
23 may 2024
Филиал бошлиғи Камолиддин Абдуллаев ўзига KIA K5 русумли машина сотиб олиб кредитни ходимларга тўлаттирмоқда. Кадастр палатаси Қибрай туман филиали ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...