Видео
15 july 2017

Рашид Шадат: Фильм тақиқланса, қайтанга унинг томошабини кўпаймайдими?

Лондонда яшовчи ўзбек актери, 42 ёш Рашид Шадат (Абдурашид Шодиев) Ўзбекистонда тақиққа учраган филмлар юзасидан Элтуз мухбирига интервью берди. Фото: Рашид Шадат «Мумиё» киносини суратга олиш жараёнида
 
12 июл куни Ахборот ва коммуникациялар агентлиги Ўзбекистонда тақиқланган 225 филм рўйҳатини эълон қилди.

Мамлакатга олиб кириш, нусха кўчириш ва тарқатиш тавсия қилинмайдиган бу филмларда, экспертлар комиссиясига кўра, зўровонлик ёки жинсий бузуқлик саҳналари акс этган.

«Томошабин ўзи танлаши керак қайси кинони кўришни» деди Шадат Элтуз мухбири билан суҳбатда.

2013 йили «Юрдузлар жангги» фильмида иштироки билан каръерасини бошлаган тошкентлик актер Рашид Шадат, бу йил ҳам иккита катта фильм – «Мўъжиза аёл» (Wonder woman), ва «Мумиё» (The Mummy) фильмларида иштирок этди.

Ўзбекистонда тақиқланган фильмлар рўйҳатига бу йил чиқарилган фильмлар кирмаган.

Канадада яшовчи журналист Улуғбек Ашурга кўра, айни «Мумиё» фильми қўрқинчли жанрда олингани учун ўзбек цензураси чекловига тушиши мумкин.

Шадатнинг Элтузга билдиришича, тақиқлаб, яна бу рўйхатини чиқариб қўйиш – филмларга катта бир рекламадай таъсир қилади.

Уларни бугунги кунда Интернетдан қидириб топиш, ўзбек ёшлари учун ҳеч қийинчилик туғдирмайди.

Видео: https://youtu.be/jL2BuKh_r-o

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 january 2017
Уч ойлик конфет-гулдаста даври тугади. Яна кортеж. Автоматчилар куршовида ëпиқ трасса бўйлаб сайр. Мирзиëев яна Каримов йўлидан каримов услубида ...
20 june 2024
Маккада жазирама иссиқ туфайли ҳалок бўлганлар сони 900 дан ошди. Элтуз иқлим ўзгаришига оид хабарлар билан ўз кўрсатувларини давом ...
25 december 2025
26 декабрь куни Миллий гвардия ҳарбий оркестри ижрочилари Қорбобо образида шаҳар бўйлаб юриб мусиқий парад ўтказади. Парад соат 19:00 ...
13 may 2016
Махалланинг сирини юқорига сим қоқиб турадиган кампирларга маҳаллаларнинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ато қилинди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...