Асосий мавзулар
16 november 2017

Хотинини «ўрис динига ўтгани учун» пичоқлаган ўзбек қамоққа олинди

Бошқа динга кирганликда айблаб, хотинини пичоқлаган сайрамлик 34 ёшли Хайрулло Норметов 14 ноябрь куни ҳибсга олинди. Суд ҳукми чиққунига қадар эҳтиёт чораси сифатида унга 2 ойлик қамоқ белгиланди.

Воқеани ўрганган Қозоғистон матбуотига кўра, пичоқланган ҳолда кўчадан топилган Умида Норметова оғир аҳволда касалхонага келтирилган ва ҳаёти сақлаб қолинган.

13 ноябрда «Элтуз» нашри Норметовнинг Ватсап орқали тарқатган видеосини эълон қилган эди. Видеода у «ўрис динига кириб кетгани учун» хотинининг қорнига пичоқ тиққанини иддао қилган эди.

«Исломда дин хоини – Ватаннинг жуда-жуда катта хоини! Ҳақиқий эркак!» дея баҳолади воқеани, жумладан, фейсбукнинг Astanov Tulkun исмли юзери.

Бироқ пичоқланган аёлнинг онаси Сандиқиз Жақсибоева қизининг ислом динида бўлганини таъкидламоқда.

Пичоқланган аёлнинг бир жияни ҳам аммасининг беш вақт намоз ўқигани ва икки боласи билан 11 йил эрининг калтакларига чидаб яшаб келганини айтди.

«Поччамнинг ўзи бошқа оқимга кириб кетган», дейди у.

Норметовнинг онаси Жамила Норметова эса ўғлини шу аҳволга туширган келини ва қайнонаси эканини билдиради.

Қозоғистон матбуотига кўра, Норметов 12 ноябрь куни хотинининг изидан пойлаб бориб, уни кўчада пичоқлаган ва воқеа жойида ташлаб кетган. Воқеадан тўрт кун бурун унинг хотини Умида Норметова болаларини олиб, онасиникига кетиб қолган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 november 2025
Гулнор хаёлга ўхшаган бу ғаройиб ерга қандай келиб қолганини тушунолмай гаранг эди. Бўри увлаши, яшил кўзлар ва кулранг ёлларни ...
24 may 2017
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири қарори билан 24 май куни Азамат Ҳайдаров «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори лавозимига вақтинчалик янги раҳбар ...
27 october 2016
Бугун ўзбек турмасида 23 йилу 4 ой қолган 72 ёшли Самандар Қўқонов озод этилгани ҳақида тарқалган хабар нотўғри бўлиб ...
26 january 2026
Наманган вилояти Поп тумани Гулистон маҳалласида жойлашган экстремал ўйингоҳни ҳокимлик буздирмоқчи.  Ўйингоҳни 2019 йилда тадбиркорлар ўз ҳисобидан қуришган. Барча ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...