Асосий мавзулар
24 november 2017

Туркияда яшаган ўзбек йигити хотинини ўлдириб қочиб кетди (видео)

Истанбул шаҳрида яшаëтган Ўзбекистон ватандоши 27 ёшли Маъбуд Носиров хотини 25 ёшли Зарифа Шокировани пичоқлаб ўлдирди. Фото: hurriyet.com ўнгдан Маъбуд Носиров, Зарифа Шокирова, Нодир Асланов.

Бу жуфтликни таниганлардан бирининг «Элтуз» мухбирига айтишича, Маъбуд Носиров бундан 5 йил олдин Истанбулга хотини билан келиб, фабрикада ишлай бошлаган.

Қўшниларининг билдиришича, бу оила кўчиб келганидаëқ кунора жанжаллашган.

Маъбуд Носиров бир-икки марта хотинини калтаклаганида қўшнилар келиб ажратгани маълум.

Эридан безган Зарифа Шокирова Истанбулда танишган дўстининг (эркак киши бўлган) уйига бориб яшай бошлаганини айтади бу жуфтликни таниган ўзбекистонлик.

«Маъбуд Носиров хотинини уйга қайтариш учун унга телефон қила бошлади, аммо Зарифа телефонларга жавоб бермади. Маъбуднинг Нодир Асланов деган дўсти бор. Тез-тез уларнинг уйига бориб-келиб турар эди. Маъбуд шу дўстини ишга солиб, бир тузоқ қурди. Режага кўра, гўëки Маъбуднинг Нодирдан қарзи бўлган. Нодир Зарифага телефон қилиб: «Эрингдан оладиганим пулни сен олиб, кам кўстингга ишлат», деган. Бу гапга ишонган Зарифа эрига телефон қилиб, пулни олиш учун вақт белгилайди», дейди суҳбатдош.

Қотилликка рашк сабабми?

Ҳикоянинг қолганини маҳаллий турк матбуоти баён этади. «Ҳуррият» газетасида ëзилишича, Зарифа Шокирова Истанбулнинг Мармара денгизи соҳилидаги кўрфазга ўша эркак дўсти билан келиб, эридан пул олмоқчи бўлади. Пул бериш ўрнига эри унинг баданига тўрт марта пичоқ санчади. Чавақланган Зарифа воқеа жойида ўлади.

Маъбуд Носиров воқеа жойидан қочади. Жиноятни текширган турк полицияси Носировнинг ўртоғи Нодир Аслановни ҳибсга олади.

Асланов қотилнинг жиноий шериги сифатида кўрилмоқда.

Зарифа эрининг уйидан қочиб кетганидан сўнг бирга яшаган эркак ким ва унинг кейинги тақдири нима бўлди, деган саволга жавоб йўқ.

Турк полициясига кўра, ўз хотинини ўлдирган Маъбуд Носиров чет элга қочган. Айни пайтда Носировнинг Россияда ëки Ўзбекистонда эканлиги тахмин қилинмоқда.

Носировга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган.

Турк матбуотида Ўзбекистон ватандошларининг фоҳишалик, диний экстремизм, террор ва қотиллик жиноятлари фигуранти бўлаëтгани тез-тез тилга олинади.

Видео: https://youtu.be/EoBUGyiGtM0

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 august 2016
Ўз томорқасида мева сабзавот етиштирган деҳқонларнинг ҳосилини эркин сотишига рухсат берилмаётгани, уларга милиция ва кучишлатар идоралари орқали босимлар кўрсатилаётгани ...
2 november 2018
Владимир Жириновский бошчилигидаги Россия делегацияси 2 ноябрь куни Бухорога келди. Россия Давлат думаси депутатларидан иборат делегацияни, ЎзА хабарига кўра, ...
6 august 2019
Ўзбекистон президенти кейинги 17 йил мобайнида илк бор таътилга чиқди. Президент матбуот хизмати Шавкат Мирзиёевнинг 5 августдан қисқа муддатли ...
30 december 2025
Расмда қўлини порага бигиз қилиб турган нухса Фарғона вилоятида суд бошқарувчисининг  ёрдамчиси бўлиб ишлайди. Еттига 24 режимда¸ конвейер усулида ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...