Видео
16 january 2018

Чимкентлик бойнинг тўйидаги 179 $ минг долларлик торт (видео)

Чимкентлик тўй эгаси буюртирган қимматбаҳо торт видеоси ижтимоий тармоқни ҳайратга солди. Унинг нархи 179 минг АҚШ долларига баҳоланган.

Дастлаб 13 январь куни тўйни ўтказган ширкат эгасининг телеграм каналида пайдо бўлган видеога тортни мақташ билан бирга бу қадар қиммат торт буюртирган тўй эгаси маломат ҳам қилинмоқда.

Чимкент шаҳридаги Rixos меҳмонхонасида ўтган никоҳ тўйи учун буюртирилган тортнинг диаметри 3 метр, баландлиги 4,2 метр, оғирлиги 1 ярим тонна.

Қимматбаҳо торт муаллифи Россия олигархлари ва юлдузлари учун ширинликлар тайёрловчи қандолатчи Ренат Аъзамовдир.

Чимкентлик бойнинг тўй дастурхонига тортилган торт устида унинг жамоаси уч кун ишлаган.

Тўй «ширинлиги» ҳаракатланувчи отли карета, келин-куёвлар ва чироқлар билан ёритилган етти қаватли қаср шаклида «пиширилган».

Видео: https://youtu.be/gzNejiZyZ-0
Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 december 2025
Совет ¸мактабида ўқиганимда тарих дарсларида русларнинг Усмонли империяси билан урушларини ўқитган муаллимларимиз  бизга «турклар душман руслар эса бизнинг ўзимиз»  ...
7 june 2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Жамолиддин Қаландаров Элтузни ёки унда чиққан ...
5 may 2015
Институтнинг биринчи курсида ўқиганим 1980 йилда манғитлик шоир Мансур Ахмедов билан жўра эдик. Мансур Ахмедов бир куни менга Абдулла ...
6 january 2024
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам карвонсаройга айланди. Вазир бўлиб кўрмаган ким бор! Рассом Туз
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...